Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соғайиб кетиш учун қурбонлик қилиш

09:24 / 18.10.2018 | Samiya | 2134
Ассалому алайкум! Жияним дудуқланади, уни соғайиб кетишини ният қилиб, Аллоҳнинг унга марҳамат ва раҳм қилишини истаб, қурбонлик қилишимиз жоизми? Агар жоиз бўлса, уни гўштини қандай тақсимланади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фалон ишим битса ёки беморим шифо топса, жонлиқ сўяман дейишнинг ҳукми қандай бўлади? Бир киши фалон ишим битса, қўй ёки мол сўяман деса ёки бирор нарсани назр қилмай шукр қилиш мақсадида жонвор сўйиб уни мискинларга тарқатиб юборишни ирода қилса, унинг ҳукми нима бўлади?
Агар ишим битса, жонлиқ сўйиб мискинларга едираман деса, бундай киши назр қилган киши ҳисобланади ва жонлиқ сўйиб мискинларга едириши лозим бўлади. Ўзи унинг гўштидан емайди. Агар фалон ишим битса бир жонлиқ сўяман деса-ю, мискинларга тарқатишни қўшиб айтмаса, бу сўзи назр қилиш бўладими ёки бўлмайдими, бу борада ихтилоф мавжуд. “Роддул муҳтор”нинг соҳиблари фалон ишим битса, жонлиқ сўяман деб, мискинларга тарқатишни зикр қилмаса ҳам назр бўлишини қўллаб қувватлаган.
Бир киши мена фалон ишим битса, уйдаги қўйини ёки умуман бир қўйни қурбонлик қиламан, деган бўлса, сўнг иши битгач, ўша қўйни қурбонлик қилмай, тириклигича сотиб, пулини мискинларга берса бўладими?
Йўқ, уни қурбонлик қилишлиги вожибдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat