Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга илтижо

18:53 / 26.11.2014 | Said Kamolxon | 980
Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга бермоқчи бўлган саволим Аллоҳга илтижо қилиш ҳақида. Яқинда мен Аллоҳдан менга ҳидоят беришини, ўзимнинг ҳам бенамозлигимдан виждоним қийналиб кетаётганини ва маълум кунни айтиб, шу кундан намозга кирмоқчилигимни ва Аллоҳдан менга туртки беришини сўрадим. Шундан сўнг, намозга кирмоқчи бўлган кунимдан бир кун аввал, бир куннинг ўзида тўртта жаноза хабари етиб келди. Шулардан учтаси мен яшаётган қўчанинг ўзида бўлган. Мен ўйладимки, Аллоҳ менга бу билан ўлим ҳақ эканлигини эслатиб қўймоқчи бўлган. Наҳотки бунинг ҳаммаси илтижоимга боғлиқ бўлса, деб ўйладим. Шайх ҳазратлари, булар умуман олганда менинг илтижоимга боғлиқ бўлиши мумкинми? Агар боғлиқ бўлса, мен уларнинг ўлимида сабабчи бўлиб қолмайманми? Ахир мен уларнинг ўлимини сўрамаган бўлсам ҳам ниятни мен қилдимку... Аллоҳ шоҳид шайх ҳазратлари, мен бу саволни сизга минг титроқ, қўрқув ва истиҳола ила ёзяпман. Илтимос, саволимга тўлиқроқ жавоб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Намозни ихлос билан ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat