Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биров тарафдан илтимос қилинган ишни ўзлаштирса бўладими?

18:49 / 21.11.2014 | Bobur501 | 943
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳозирда Хитойда ҳам таҳсил олаябман, ҳам ишлаябман. Бир танишим мендан бир нарсани сўраб бер дедилар. Мен бу нарсага қизиқдим, маълумотлар йиғиб олишга ҳаракат қилиб маълумот йиғдим. Энди “шу ишни ўзинг ҳам қилсанг бўладику!” деган бир фикр келиб турибди! Агар шу ишни қилсам, менга бу ишдан топилган пул ҳалол бўладими ёки қилмаганим маъқулми? Мен бу ишни қилган тақдиримда ҳам танишим билмайди. Лекин шариятда бу нарсага қандай қаралади, шуниси муҳим! Олдиндан сизга катта раҳмат! Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин! Бу Зикр аҳлидан сўранг сайтидан жуда ҳам катта фойда кўрмоқдамиз, ҳаммаларингизга раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биров бошқаларга айтма, мендан бошқа одам қилишини истамайман демаган бўлса, қилса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat