Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ривоят

13:40 / 02.12.2015 | Sardor Niyazov | 1194

Ассалому алайкум! Мен Фозил қорининг маръузаларини кўп эшитардим. Бир “ният” ҳақидаги маръузасида мисол тариқасида бир ривоят келтиради. Ривоятда икки ака-ука бўлган экан. Укаси туну кун ибодатда, акаси эса майхўрлик қилар экан. Бир кун ака "майдан фойда йўқ, мен ҳам укам билан ибодат қиламан" деб укасига, укаси эса "ибодатдан фойда йўқ мен ҳам акамга бўриб майхўрлик қиламан" деб акаси томон йўл олибди. Тақдир тақозаси билан иккиси ҳам вафот этибди. Кейин Аллоҳ таоло бу ака-уканинг нияти қараб акани жаннатга укасини эса жаҳаннамга киритинглар деган экан". Мен бу ривоятдан катта маъно олдим, аммо ривоятга ишонмадим. Чунки “май ичган одамнинг 40 кунгача иймони бўлмайди” деб эшитганман. Мен тўғри фикрдаманми ёки бу ривоят тўғрими? Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда “май ичган одамнинг 40 кунгача иймони бўлмайди” деган гап йўқ.


عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ وَسَكِرَ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاةٌ أَرْبَعِينَ صَبَاحًا وَإِنْ مَاتَ دَخَلَ النَّارَ ، فَإِنْ تَابَ تَابَ اللَّهُ عَلَيْهِ، وَإِنْ عَادَ فَشَرِبَ فَسَكِرَ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاةٌ أَرْبَعِينَ صَبَاحًا ، فَإِنْ مَاتَ دَخَلَ النَّارَ ، فَإِنْ تَابَ تَابَ اللَّهُ عَلَيْهِ، وَإِنْ عَادَ فَشَرِبَ فَسَكِرَ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاةٌ أَرْبَعِينَ صَبَاحًا ، فَإِنْ مَاتَ دَخَلَ النَّارَ ، فَإِنْ تَابَ تَابَ اللَّهُ عَلَيْهِ ، وَإِنْ عَادَ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يَسْقِيَهُ مِنْ رَدَغَةِ الْخَبَالِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ . قَالُوا : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، وَمَا رَدَغَةُ الْخَبَالِ ؟ قَالَ : عُصَارَةُ أَهْلِ النَّارِ رواه ابن ماجه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким хамр ичса ва маст бўлса, қирқ тонг унинг намози қабул бўлмас. Агар вафот топса дўзахга киради. Агар тавба қилса Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Яна ичиб маст бўлса, қирқ тонг унинг намози қабул бўлмас. Агар вафот топса дўзахга киради. Агар тавба қилса Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Агар яна шу ишга қайтса, Аллоҳ таолонинг зиммасига қиёмат куни унга “Родағотул хобааал”дан ичириши қожиб бўлади. Саҳобалар : “Эй Аллоҳнинг расули Родағотул хобааал нима” дейишди. У зот : “Дўзах аҳлларининг (баданидан куйиб ёнганида) эриб тушган йиринглари” дедилар". (Ибн Можа ривояти).
Бу азоб тавба қилмаган кишилар учундир. Ҳадисларда “Гуноҳидан тавба қилувчи киши гуноҳсиз киши кабидир” дейилган.
Сиз юқорида домладан айтилинган ривоят қайси ҳадисда келганини билмаймиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat