Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваҳий нозил бўлиши

16:08 / 27.11.2015 | ismat mirzaev | 922

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар саволим қуйидагича. Ваҳий 3 йилгача ҳам тўхтаб турган вақтлари бўлганми? Сўрашимнинг сабаби. бир марузада “Ривоятларда шундай келган, ваҳий 3 йилгача тўхтаб турган вақтлари бўлган, сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга тафсир қилиб беришлари учун” деган гапни эшитдим. Агар ўша ривоятлар бўлса саҳиҳми? Устозлар сизларни Яратганни Ўзи паноҳида асрасин. Фарзандларимнинг ҳақларига ватанига, динига хизмат қиладиган солиҳ фарзандлар бўлишини сўраб дуо қилиб қўйинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

  قَالَ ابْنُ شِهَابٍ: وَأَخْبَرَنِي أَبُو سَلَمَةَ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ: أَنَّ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ الْأَنْصَارِيَّ قَالَ - وَهُوَ يُحَدِّثُ عَنْ فَتْرَةِ الْوَحْيِ فَقَالَ - فِي حَدِيثِهِ: «بَيْنَا أَنَا أَمْشِي إِذْ سَمِعْتُ صَوْتًا مِنَ السَّمَاءِ، فَرَفَعْتُ بَصَرِي فَإِذَا الْمَلَكُ الَّذِي جَاءَنِي بِحِرَاءٍ جَالِسٌ عَلَى كُرْسِيٍّ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، فَرُعِبْتُ مِنْهُ، فَرَجَعْتُ فَقُلْتُ: زَمِّلُونِي. فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: ﮋ يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ ۝  قُمْ فَأَنذِرْﮊ إِلَى قَوْلِهِ ﮋ وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْﮊ فَحَمِيَ الْوَحْيُ وَتَتَابَعَ». تَابَعَهُ عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ وَأَبُو صَالِحٍ. وَتَابَعَهُ هِلَالُ بْنُ رَدَّادٍ عَنِ الزُّهْرِيِّ. وَقَالَ يُونُسُ وَمَعْمَرٌ: «بَوَادِرُهُ». أطرافه: 3238، 4922، 4923، 4924، 4925، 4926، 4954، 6214 تحفة: 3152

Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумо ваҳий узилиб қолгани ҳақида сўзлар экан, ҳадисида бундай дейди:
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар) «Мен юриб кетаётган эдим. Тўсатдан осмондан бир овоз эшитиб қолдим. Нигоҳимни кўтариб қарасам, Ҳирода олдимга келган фаришта осмон билан ер ўртасида, курси узра ўтирибди. Ундан қўрқиб кетдим. Қайтиб бориб: «Мени ўраб қўйинглар», дедим. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй бурканиб ётган! Тур! Огоҳлантир! Ва Роббингни улуғла!»ни «Ва қақшатқич азобдан четлан!»  деган сўзигача нозил қилди. Сўнг ваҳий тушиши кучайиб, кетма-кет кела бошлади».(“Олтин силсила” Саҳиҳ Бухорий).
Ваҳийнинг тўхтаб қолишини “Фатротул ваҳий” дейилади. Бу бир неча бор содир бўлиб, энг биринчиси илк бор ваҳий келганидан кейин иккинчи ваҳий келгунича бўлганидир. Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳнинг тарихида Шаъбийдан қилган ривоятида, ваҳийнинг тўхтаб қолиши уч йил бўлган. Ибн Исҳоқ шунга жазм қилган. Шундан кейин биринчи бўлиб “Муддассир” сурасининг “Фатоҳҳир”игача бўлган оятлари нозил бўлган. Баъзилар “Фатротул ваҳий”дан кейин “Зуҳо” сураси нозил бўлган дейишади. Бу ривоят саҳиҳ эмас. Ундаги ваҳийнинг тўхташи қисқа муддатда бўлган. Уч йилгача тўхтаб, кейин нозил бўлган сура “Муддассир” сурасидир. (Аллома Аъйни “Умдатул Қорий”).
Сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга тафсир қилиб беришлари учун” деган гапни уламоларимиз зикр қилмаганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat