Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қора ҳинно ҳақида маълумот

15:50 / 25.11.2015 | Vildan | 3118

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари, мен савол жавобларни кузатиш мобайнида "қора ҳинно борми" деган саволга "қора ҳинно бўлмайди" деган жавобингизни ўқиб қолдим. Тўғри ҳиннонинг қораси бўлмайди, аммо "басма" деган ўсимликдан тайёрланадиган бўяш маҳсулоти бор, шу ҳақида ўқувчиларга маълумот бермоқчи эдим. Уни кукунини ранги тўқ зангори, ҳинно сотувчи атторларда бўлиши керак. Шу "басма" сочни қорайтиради ва доимий равишда ундан фойдаланилганда сочлар тўкилишини ва уларга оқ тушишини олдини олади. Валлоҳу аълам. Аллоҳим барчаларимизи Ўзи рози бўладиган бандаларидан қилсин, Амийн!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гап бўёқнинг ҳинно ёки бошқа нарса бўлишида эмас, балки сочни қорага бўяш мумкин эмаслиги ҳақида бўлган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat