Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Христианлар дафн маросими

13:31 / 04.12.2018 | Anvar Narzullaev | 590
Ассалому алайкум! Устозлар, олдин Украинадан келган бувимнинг ўзини христиан дини бўйича дафн этилишларини сўраётганлиги бўйича савол бергандим ва жавоб олдим. Хозирда бу бўйича яна қўшимча саволлар туғилмоқда. Бувимга Исломни қабул қилиш, бу асл христиан динига зид эмаслиги, фақатгина бу дин инсонлар томонидан ўзгартирилиб асл талаби ўзгартирилганлиги Исо масих хам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сингари расул эканлиги, уларнинг мақсади бир эканлигини тушунтиришга харакат қиляпмиз. Лекин бувим кўнмаяптилар, холам хам инсонни охирги тилагини бажармаса гунохкор бўлиш мумкинлигини айтяптилар. Мен аксинча, қандай қилиб мусулмонман деган инсон христиан дини бўйича дафн маросими қилиши ва қабрга хоч (крест) ўрнатиши мумкин деб айтяпман. Онам мани тушундилар ва қаришилик қилмаяптилар. Шунингдек бу Аллоҳнинг бир синови эканлиги, Аллоҳни буйруғини ёки онанинг тилагини бажарасизларми дегандек синаётганлигини айтяпман, вахоланги Аллоҳ онадан юқори туришини тушунтиряпман. Лекин масалани бошқа томони бор. Биз хаммамиз ўзимизни мусулмон хисоблаймиз. Бувимни христиан дини бўйича дафн қилиш керак бўлса нима қилайлик? Бувим бу оламни тарк этсалар майитни кўчага ташлаб қўёлмаймизку. Онамни шу савол қийнаяпти хар холда оналари, онам тушунганлари, иймон келтиришлари учун бувимга тинмасдан насихат бериб йўналиш кўрсатаётганликларини кўриб турибман, шу билан бирга оналарига ачиняптилар. Устоз йўналиш беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Вафот топса черковда бу каби ишларни бажарувчилар бор. Ўшаларга айтиш керак, уларда пул эвазига дафн маросимини ўтказадиган хизматлари бор. Сизлар ҳаққида дуо қилаверинглар, ажабмас Аллоҳ ҳидоят қилса. Христиан ҳолида вафот қилса асло мусулмонлар қабристонига қўйилмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat