Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машинани қарзга сотиш

17:03 / 24.11.2015 | Sherzod112 | 923

Ассалому алайкум! Бир танишим нооддий тижорат йўли билан шуғулланади. Яъни одамларга машинани қарзга (вақти-вақти билан тўлаб бериш шарти эвазига) сотади. Уни нооддийлиги шундаки, бунда машина олмоқчи бўлган одам, бозордан бирор машина танлайди, танишим эса ўша машинани ўз ҳисобидан сотиб олиб, олувчига машинанинг устига маълум миқдорда (масалан 7000 доллор бўлса 8000 қилиб) маълум вақт ичида тўлаб бериш эвазига пул қўйиб сотади. Бу ишини у “рибо” деб ҳисобламайди. Шу тўғрими? Бир жойда “фойда келтирадиган қарз рибодир” деб ўқиган эдим. Шу саволимга жавоб истаб илм аҳлига мурожаат қилмоқдаман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буни “Тақсит савдоси” дейилиб, бу шаръан жоиз. Қуйидаги линкда ушбу савдо ҳақида батафсил билиб оласиз. Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/322-ta-sit-savdosi />http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/229-ta-sit-savdosi-a-ida-mu-ammad-ta-ij-usmonij />

Топ рейтинг www.uz Openstat