Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат олиш вақтида аъзоларни қуритиш

12:33 / 23.11.2015 | tuytuy | 4203

Ассаламу алайкум! Одилхон қори Юнусхон ўғли ҳаммуаллифлигида ёзилган "Таҳорат китоби"нинг электрон шакли 169-бетида қуйидаги жумла бор : "Баъзилар бир аъзони ювгунча бошида ювган аъзоси қуриб қолса, таҳоратни қайта бошидан қилишини айтади. Аммо аъзоларни қуриб қолиши таҳоратни кетказмайди." Биз таҳорат олаётганда баъзан шундай ҳолат бўлади. Яъни таҳорат олиш асносида оёқ кийимни ечмай олинади. Навбат оёққа етганда пояфзал ва пайпоқ ечилиб, оёқ ювилади, артилади ва пайпок билан пойафзал қайта кийилади. Бизнинг оёқларни ювиш орасидаги артиб, қуритишимиз юқоридаги ҳукмга тушадими? Фиқҳда нихоий уламолар иттифоқ қилган ҳукми қандай? Жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кетма-кет қилмоқ.
Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювганидан кейин орага бегона ишни қўшмасдан, бошқасини ҳам ювишини «кетма-кет» деб тушунмоғимиз лозим. Таҳоратни қилиб бўлиб, оёқни бошқа жойга, мисол учун, уйга кириб ювишни «кетма-кет қилмаслик» деб тушунилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат амалларини доимо кетма-кет қилганлар. Баъзан бу ҳолатга амал қилинмагани ҳақида ҳам ривоят бор.
Имом Молик Нофеъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бозорда таҳорат қилиб, оёқларини масжидга кириб ювганлар ва саҳобалар буни инкор қилмаганлар.
عَنْ نَافِعٍ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ بَالَ فِي السُّوقِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَغَسَلَ وَجْهَهُ وَيَدَيْهِ، وَمَسَحَ رَأْسَهُ، ثُمَّ دُعِيَ لِجَنَازَةٍ لِيُصَلِّيَ عَلَيْهَا حِينَ دَخَلَ الْمَسْجِدَ، فَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ ثُمَّ صَلَّى عَلَيْهَا. رَوَاهُ مَالِكٌ.
Нофеъдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар бозорда таҳорат ушатди. Сўнгра таҳорат қилди. Юзи ва икки қўлини ювди ҳамда бошига масҳ тортди. Кейин масжидга кирганида маййитга жаноза ўқиш учун даъват қилинди. У икки махсисига масҳ тортди ва жаноза намозини ўқиди».
Молик ривоят қилган. (“Кифоя” китобидан).
Оёқларининг иккисини ҳам ювиб кейин артадиган бўлса, суннатни адо қилган бўлади. Пояфзални ечиш кетма-кетликни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat