Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ҳақида

12:36 / 23.11.2015 | Muhammad Mustafo | 1051

Ассаламу алайкум! Устозим : "Таҳоратни икки қўллаб эмас бир қўлда, яъни ўнг қўл билан қилинади" - дедилар. Умматларига меҳрибон бўлган суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай таҳорат қилганмилар? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! ЮЗНИ БИР ҲОВУЧ СУВ БИЛАН ИККИ ҚЎЛЛАБ ЮВИШ ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحِيمِ قَالَ: أَخْبَرَنَا أَبُو سَلَمَةَ الْخُزَاعِيُّ مَنْصُورُ بْنُ سَلَمَةَ قَالَ: أَخْبَرَنَا ابْنُ بِلَالٍ - يَعْنِي سُلَيْمَانَ -، عَنْ زَيْدِ بْنِ أَسْلَمَ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ: أَنَّهُ تَوَضَّأَ فَغَسَلَ وَجْهَهُ، أَخَذَ غَرْفَةً مِنْ مَاءٍ، فَمَضْمَضَ بِهَا وَاسْتَنْشَقَ، ثُمَّ أَخَذَ غَرْفَةً مِنْ مَاءٍ، فَجَعَلَ بِهَا هَكَذَا، أَضَافَهَا إِلَى يَدِهِ الْأُخْرَى، فَغَسَلَ بِهِمَا وَجْهَهُ، ثُمَّ أَخَذَ غَرْفَةً مِنْ مَاءٍ، فَغَسَلَ بِهَا يَدَهُ الْيُمْنَى، ثُمَّ أَخَذَ غَرْفَةً مِنْ مَاءٍ، فَغَسَلَ بِهَا يَدَهُ الْيُسْرَى، ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ، ثُمَّ أَخَذَ غَرْفَةً مِنْ مَاءٍ فَرَشَّ عَلَى رِجْلِهِ الْيُمْنَى حَتَّى غَسَلَهَا، ثُمَّ أَخَذَ غَرْفَةً أُخْرَى، فَغَسَلَ بِهَا رِجْلَهُ - يَعْنِي الْيُسْرَى - ثُمَّ قَالَ: هَكَذَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ  يَتَوَضَّأُ. تحفة: 5978 - 48/1

140. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши таҳорат қилиб, юзини ювди. Бир ҳовуч сув олиб, у билан оғзини чайди ва бурнига сув олди. Кейин бир ҳовуч сув олиб, уни бундай қилиб – унга иккинчи қўлини ҳам қўшиб, иккаласи билан юзини ювди. Сўнгра бир ҳовуч сув олиб, ўнг қўлини, яна бир ҳовуч сув олиб, чап қўлини ювди. Кейин бошига масҳ тортди. Сўнг бир ҳовуч сув олиб, ўнг оёғига қуйди ва уни ювди. Кейин яна бир ҳовуч сув олиб, у билан оёғини, яъни чап оёғини ювди. Сўнгра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай таҳорат қилганларини кўрганман», деди».(“Олтин силсила”Саҳиҳ Бухорий). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat