Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ҳақида

14:56 / 20.11.2015 | Xurshidbekk | 1384

Ассалому алайкум! Мен қизиққан савол, ҳозир Ўзбекистондан ёш қизлар карейц эркакларига турмушга чиқиб келишмоқда. Афсуски ўзимизни имомлар никоҳ ўқиб қўйишаяпти, карейц куёвлар эса оғзаки, ҳеч нимани тушунмай иймон келтириб, Кореяга келиб “ўз динларидан кечмаймиз” дейишаяпти. Ўша имом ўқиган никоҳ қабул бўладими? Улардан туғилган фарзандлар ҳалолми? Агар бу никоҳ қабул бўлмаса, илтимос масжидлардаги имомларга тушунтирилса. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кореяга бориб “ўз динларидан кечмаймиз” дейишаётган бўлса, улар фақат уйланиш учун калимани айтган бўладилар. Модомики улар Аллоҳнинг ҳукмларига амал қилишни қасд қилмас эканлар, буни шариатимизда “илтизомул авамир” дейилади мўмин ҳисобланмайдилар. Уларга никоҳ ўқиш ҳаром амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам. 

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=34075.0 

http://savollar.islom.uz/smf/arxiv/4064.0 


 

Топ рейтинг www.uz Openstat