Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳурмати мусоҳарат

17:16 / 17.11.2015 | tekstad | 1240

Ассалому алайкум! Бу жудаям фойдали лойиҳа бўлибди, ўқиб илмимизни ошираябмиз. Менда сизларга нисбатан ҳурмат ва юксак ишонч ҳосил бўлаяпти. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин! Бир чигал масалада ёрдамларингизни аямасанглар. Балки бунга бироз изланишга тўғри келар, лекин маслаҳатларингизга муҳтожмиз. Бахсли масала юзага келмоқда. Ҳозирги баъзи келинлар укол қилишни ўрганиб олган, улар ўқимаганлиги учун фақат хонадон аъзоларига қилади. Ўғли “дадамга укол қилмасин, никоҳга таъсир қилмасин” дейишга ботина олмайди. Ҳозирда биз тарафларда "шаҳват билан қараса, тегса ўғлига у аёл ҳаром бўлади" деган гап тарқаяпти. Нима қилайлик? Ахир чой узатади, туртилиб кетади, эгилганда, эмизганда, кўкракларига қайнотанинг кўзи тушса ажратиб юбориладими? Агар тегса, ёмон ҳаёл келса нима қилинади? Менимча "ниятига қаралади" дейиш ечим эмас деб ўйлайман, чунки воқеликда ота "ажралинглар, мен ғараз ҳаёл қилдим" демайди, отасини кўнглидагини сўраб, билиб бўлмайди. Шуларни ва ёлғончи ёки гапиролмайдиган қайноталарни ҳам ҳисобга олиб жавоб беришларингизни илтимос қиламан. Содда, илмсиз одамлар ҳам тушунадиган қилиб, батафсил тушунтириб берсангизлар. Маслаҳатингизга муҳтожмиз. Жавоб учун олдиндан Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ўша мақолани ўзингиз қайтадан ўқиб чиқинг. У мақолада “чой узатади, туртилиб кетади, эгилганда, эмизганда, кўкракларига қайнотанинг кўзи тушса ажратиб юборилади” деган жойи йўқ. Шариатимиз зинодан қайтаргани каби, зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам қайтарган. Келинлар қайноталарига, қайноталари келинларига укол қилишлари оддий қараладиган иш эмаслигини халқимиз тушунганида эди, ҳозирда бўлаётган қайнота-келин, келин билан эрнинг ака-укалари, куёв билан қайноналар, қўшни билан қўшнилар, хотиннинг синглиси билан эрнинг орасидаги расвогарчиликлар бўлмас эди. Қуйида ўша мақоланинг линки. Валлоҳу аълам.

http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/652-urmati-musokharat />

Топ рейтинг www.uz Openstat