Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онасига ўхшатиш

17:04 / 17.11.2015 | tekstad | 2826

Ассаламу алайкум! Эр ўз хотинига "сиз онамга жудаям ўхшайсиз" деса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Фиқҳйи китобларда “зиҳор” деб номланувчи масала бўлиб, унинг ҳукми сиз айтган сўздан бошқачадир. 
Аллоҳ таоло “Мужодала” сурасида марҳамат қилиб :
Сизлардан ўз хотинларидан зиҳор қиладиганлар... Улар аларнинг оналари эмас. Уларни туққанлардан бошқаси уларнинг оналари эмас. Ва албатта, улар инкор қилинган ва ёлғон сўзларни айтурлар. Ва албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфиратлидир.
Аллоҳ таоло ушбу оятда жоҳилиятнинг «зиҳор» деб номланган номаъқул ҳукмининг мутлақо ёлғон ва мункар нарса эканини батафсил баён этмоқда.
«Сизлардан ўз хотинларидан зиҳор қиладиганлар... Улар аларнинг оналари эмас».
Эй мусулмонлар, сизнинг ичингиздан баъзи бир зиҳор қиладиганлар чиқиб қолса, ўшалар билиб қўйсинларки, зиҳор қилган хотинлари ҳеч қачон уларга она бўлиб қолмайди. Оғзида ўз хотинига, «Сен мен учун онамнинг фалон жойидексан», деса, жуфти ҳалоли унга она бўлиб қолармиди?!
«Уларни туққанлардан бошқаси уларнинг оналари эмас».
Бир аёл бирор кимсага она бўлиши учун уни туққан бўлиши шарт. Туғмаган аёл қандай қилиб унга она бўлиб қолади. Хусусан, ўша аёл ўз хотини бўлса.
«Ва албатта, улар инкор қилинган ва ёлғон сўзларни айтурлар».
Ҳеч шубҳа йўқки, ўз хотинидан зиҳор қиладиганлар «Сен мен учун онамнинг белидексан», дейишлари ила ҳамма томондан инкор қилинадилар ва аслида ғирт ёлғон сўзларни айтадилар. Уларнинг бу сифатдаги сўзлари хотинни онага айлантириб қўймайди.
«Ва албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфиратлидир».
Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва мағфират қилувчи Зотдир.
Ушбу ҳукм баён қилингунча зиҳор қилганлар бўлса, кейин тавба қилсалар, Аллоҳ уларни мағфират қилади.
Уламоларнинг таъкидлашларича, «зиҳор» фақат арабларга хос одат бўлиб, бошқа халқларда бу одат йўқ экан. Ушбу оятлар кишиларнинг бидъат ва хурофотга берилишлари оқибатида уларнинг ақллари ҳам тубанлашиб қолишини кўрсатади. Чунки ақли-ҳуши жойида бўлган одам ҳеч қачон бир оғиз сўз билан хотини онасига айланиб қолишини қабул қила олмайди. Ислом таълимотлари Хавла бинти Саълаба розияллоҳу анҳонинг зеҳнини очгани учун, у ақл билан иш юритди. «Зиҳор»нинг нақадар ёмон одат эканини Аллоҳнинг Расулига уқтиришга ҳаракат қилди ва бутун бир халқни жаҳолат ботқоғидан олиб чиқувчи сураи кариманинг нозил бўлишига сабабчи бўлди.
Уламоларимиз ўзларининг шарҳларида хотинни онага ўхшатиб бўлмаганидек, сингил, амма, холага ҳамда бошқа маҳрамларга ҳам ўхшатиб бўлмаслигини таъкидлашган. Жаноби Расулуллоҳдан қилинган ривоятлардан бирида айтилишича, Набий алайҳиссалом бир кишининг ўз хотинига «Ҳой синглим», деганини эшитганларида, инкор тариқасида «У синглингми?!» – деган эканлар. Лекин ҳаром бўлди, деб ҳукм чиқармаганлар. Шунинг учун эр-хотинлар бир-бирлари билан бўладиган ўзаро муносабатларида ҳушёр бўлмоқлари шарт.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat