Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатга қўшилиш шартми?

10:55 / 14.11.2015 | deleteduser | 2788

Ассаламу алайкум! Агар яшаб турган жой аҳолиси ўзлари мусулмон бўлсалар-у, дин ҳукмларига деярли амал қилмасалар, динга тескари ишларга уларда алоҳида иштаҳа бўлса, "Одамларга аралашай" деган фикр билан уларнинг ичига кирганда, баъзан яхшиликлар айтсангиз, бошқа пайт уларга қўшилолмай (ножоиз ишлар қилаётганлари учун) турганингиздан, сизни "Мулла" деб ўзаро калака қилишса-ю, бу туфайли сизда уларга енгил нафрат бўлса, ўзингизни улардан баландроқда сезсангиз, шу феълингиз туфайли дўст-биродарингиз деярли бўлмаса, "Бу ерларга Ислом ҳали етиб келмас" деган фикр кўп йиллик умидларингизни енгиб олган бўлса, ўзингиз бир четда, оилангизда исломий "оролча" қуриб олиб (кучингиз етганича) шунда яшасангиз, бу ўша китобларда келган, "заррача кибр эгаси жаннатга кирмайди", деб айтилган ҳукмга кириб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буни кибр эмас, балки гуноҳдан нафратланиш дейилади. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 68-оятида марҳамат қилади :
Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!
Иймон масаласида зид бўлган қавм билан бирга ўтириш, унс-улфат топиш осон иш эмас. Айниқса, ўша кофирлар мажлисда Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган бўлсалар, уларнинг бу истеҳзоларини тинглаб ўтириш ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «золим қавмлар» – мушрикларнинг ўшандай мажлисларида ўтиришларини ман қилмоқда.
«Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир».
Демак, ундай қавм қурган мажлисга яқинлашиш ҳам мутлақо мумкин эмас. Агар гап нима ҳақида кетаётганидан бехабар ҳолда ёки ушбу амри илоҳийни унутиб қўйиб, улар билан ўтириб қолинган бўлса,
«Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!» деган кўрсатмага биноан, у мажлисдан дарҳол туриб кетиш лозим.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat