Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Курсдошлар тўёнаси

12:26 / 03.11.2019 | Odina | 1925

Ассалому алайкум! Биз олийгоҳда 4-курс талабасимиз, кўпчилик қизларимизга тўй бўлган ва талаба бўлмасдан аввал турмушга чиққанларимиз ҳам бор. Бундан ташқари ҳали турмушга чиқмаган қизларимиз ҳам бор. Биринчи тўй бўлган қизимизга тўйига 8 киши борган бўлса ҳам ҳамма 19та қиздан тўёнасига 10 минг сўмдан йиғганмиз. Кейинги тўйлар таътил вақтига тўғри келиб фақат борганлардан йиғилди. Охирги икки тўйда 3-4 киши бориб умуман йиғилмади. Ҳаммани тўйига борган ва 10 минг дан берган ҳали турмушга чиқмаган қизлар энди бизни тўйимизга ҳечким бормайдими деб, ҳафа бўлишди. Бу албатта пул йиғилмайди дегани. Чунки турмушга чиққанлар энди ҳомиладор фарзандли тўйга рухсат тегмаслиги аниқ. Шунинг учун биз худди кассадек тўйи ўқиш вақтида бўлганлардан бормай бермаганлардан йиғиб камини тўлдириб чиқдик, энди навбат тўйи талабаликдан аввал бўлган ва ҳали тўйи бўлмаганларга келди. Шу ишимиз тўғрими, аввал тўйи бўлганлар дастурхон солмайди, бу оладиган пулларимиз ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Берсанглар ҳадя деб беринглар. Кейин сизларга ҳам бирор нарса беришини кутманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat