Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Каримни ёдлаш

16:06 / 09.11.2015 | ильяс элибоев | 1241

Ассаламу алайкум! Мен доим Россияда юраман. Бу ерда эса қори домлалар йўқ. Мен Қуръони Каримни яхши тушунишим учун арабчасини эмас, ўзбекчасини аудио форматида ёдласам бўладими? Арабчасини ёдлаганим билан барибир тушунмайман. 


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсани унинг ичига кирувчи эшиги бўлади. Қуръоннинг эшиги аввало уни ёд олиш. Сўнгра ишончли уламолардан улар бўлмаса мўтабар тафсирлардан ундаги ҳалол ва ҳаромни ўрганиб унга амал қилиш. Саҳобалар замонасида бир оятни ёдлаб, унинг маъносини ўрганиб амалга татбиқ қилмагунларича кейинги оятга ўтмаганлар. Сиз ҳам аввало уни арабчасини тўғри ўқишни ўрганишга ҳаракат қилинг. Шу билан бирга таржима, ундаги ҳукмни ўрганинг ва амалда татбиқ қилишга ҳаракат қилинг. Қуръони Каримни тиловатининг ўзи ҳам ибодат ҳисобланади. Дунёда тушунмасада тиловат қилгани учун ҳам савоб оладиган ягона китоб бу Қуръони Каримдир. Албатта тиловатини ўзига кифояланиб, унинг маъноларини тушинишга ҳаракат қилмаслик улкан маҳрумликдир. Қуйида сизга Устозимизнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг “Қуръон фазилатлари” жузидан иқтибос келтирамиз :

- عَنْ عَلِيٍّ رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَاسْتَظْهَرَهُ فَأَحَلَّ حَلَالَهُ وَحَرَّمَ حَرَامَهُ أَدْخَلَهُ اللهُ بِهِ الْجَنَّةَ، وَشَفَّعَهُ فِي عَشَرَةٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ كُلُّهُمْ وَجَبَتْ لَهُ النَّارُ.
3277. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Қуръонни ўқиса ва ёд олса, у ҳалол қилган нарсани ҳалол билса, у ҳаром қилган нарсани ҳаром билса, Аллоҳ уни бу туфайли жаннатга киритади ва ўз аҳлидан ўн кишига шафоатчи қилади. Ҳолбуки, уларнинг ҳаммасига дўзах вожиб бўлган эди», дедилар».
Шарҳ: Қуръони Каримни ёдлаб, унга амал қилган ва Қуръони Карим ҳалол қилган нарсани ҳалол билиб, ҳаром қилган нарсани ҳаром билган одам катта шарафга эга бўлар экан.
Аввало, Қуръони Карим шарофатидан унинг ўзи жаннатга кирар экан.
Қолаверса, ундай киши дўзахга тушишлари аниқ бўлган ўнта қариндошига шафоатчи бўлиб, уларни ўзи билан жаннатга олиб кирар экан.
Аллоҳ таоло бунга ўхшаш катта имконни ҳар кимга ҳам ваъда қилган эмас. Шундан ҳам Қуръони Каримни ёдлаш ва унга амал қилиш қанчалар улуғ иш эканини билиб олаверсак бўлади.
Бас, иш шундай бўлганидан кейин Қуръони Каримни ёд олайлик ва унга амал қилайлик.

3278- عَنْ أَبِي أُمَامَةَ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَا أَذِنَ اللهُ لِعَبْدٍ فِي شَيْءٍ أَفْضَلَ مِنْ رَكْعَتَيْنِ يُصَلِّيهِمَا، وَإِنَّ الْبِرَّ لَيُذَرُّ عَلَى رَأْسِ الْعَبْدِ مَا دَامَ فِي صَلَاتِهِ، وَمَا تَقَرَّبَ الْعِبَادُ إِلَى اللهِ بِمِثْلِ مَا خَرَجَ مِنْهُ يَعْنِي الْقُرْآنَ.
3278. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қи¬л謬нади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ҳеч қачон бандага у ўқиган икки ракъат намозда қулоқ солганидек қулоқ солмайди. Модомики банда намозда экан, унинг бошидан яхшилик сочилиб турур.
Бандалар Аллоҳга Ундан чиққан нарса, яъни Қуръон билан қурбат қилганчалик қурбат қилмайди», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўладиган ҳолатлари ҳақида сўз кетмоқда.
«Аллоҳ ҳеч қачон бандага у ўқиган икки ракъат намозда қулоқ солганидек қулоқ солмайди».
Шунинг учун ҳам банда Аллоҳ таолодан сўрайдиган нарсасини намозда сўраб олмоғи керак. Айниқса, саждада бўлган ҳолдаги дуо жуда ҳам мақбулдир.
«Модомики банда намозда экан, унинг бошидан яхшилик сочилиб турур».
Шунинг учун ҳам банда намозни қўпроқ ўқимоғи лозим.
«Бандалар Аллоҳга Ундан чиққан нарса, яъни Қуръон билан қурбат қилганчалик қурбат қилмайди».
Бу жумланинг маъноси «Банда Аллоҳ таолодан нозил бўлган нарсани – Қуръони Каримни хатм қилиб, ўқиб чиққанида яқин бўлганидек яқин бўлмайди» деганидир.
Бас, шундай бўлганидан кейин Қуръони Каримни кўпроқ ўқимоқ, уни кўпроқ хатм қилмоқ зарур. Зотан, дуо энг тез ва осон қабул бўладиган вақтлардан бири ҳам Қуръон қироатидан кейинги вақтдир.

- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ؟ قَالَ: الْحَالُّ الْمُرْتَحِلُ، قَالَ: وَمَا الْحَالُّ الْمُرْتَحِلُ؟ قَالَ: الَّذِي يَضْرِبُ مِنْ أَوَّلِ الْقُرْآنِ إِلَى آخِرِهِ كُلَّمَا حَلَّ ارْتَحَلَ.
3279. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қи¬линади:
«Бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқдир?» деди.
«Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар.
«Тушиши билан қайта жўнайдиган нима?» деди.
«Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келиб, тушиши билан яна бошидан жўнаб кетадиган», дедилар».
Шарҳ: Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатлардан кейинги энг афзал ибодат Қуръони Карим тиловатидир. Шунинг учун Қуръони Каримни аввалидан ўқиб, охирига етиб, хатм қилган одам яна аввалидан бошласа, ушбу ҳадисда мадҳ қилинган сифатга эга бўлар экан. У Аллоҳга энг маҳбуб бўлган амални қилган бўлар экан. Тушиши билан қайта жўнайдиган бандалар сафидан ўрин олар экан.
Ким Аллоҳ учун энг маҳбуб бўлган амални қилишни истаса, Қуръони Карим тиловатини пухта ўргансин. Уни аввалидан тажвид билан ўқиб келиб, хатм қилишга ва яна дарҳол бошидан тиловат қилишни бошлашга одатлансин.
Шунинг учун ҳам уламоларимиз ва машойихларимиз ўз шогирд ва муридларига худди шу ишни доимий қилишга одатланиш тарбиясини берадилар.
Шунинг учун ҳам қориларимиз Рамазони шарифда таровеҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилиб бўлганларида, «Наас» сурасини ўқиганларидан сўнг дарҳол «Бақара» сурасидан бир оз тиловат қилиб, якунига етказадилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи¬дан қуйидагилар ривоят қилинадики, у киши раҳматуллоҳи алайҳи тушларида Аллоҳ таолони бир неча марта кўрган эканлар. Бир марта «Агар яна Роббимни тушимда кўрсам, бандани Роббига муқарраб қиладиган нарсани сўрайман», дебдилар. Бас, у киши тушларида Аллоҳ таолони кўриб:
«Эй Роббим, банда Сенга нима ила муқарраб бўлади?» деб сўрабдилар.
«Каломимни тиловат қилиш билан, эй Аҳмад!» дебди.
«Маъносини тушунсами ёки тушунмаса ҳамми?» деб сўрабдилар.
«Маъносини тушунса ҳам, тушунмаса ҳам», дебди Аллоҳ.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қайси амалнинг Аллоҳга энг маҳбублигини сўраш мумкинлиги.
2. Қуръони Карим тиловати фазилатли амал экани.
3. Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келгач, яна бошидан ўқиш Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан экани. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat