Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сингиллар

07:49 / 08.11.2015 | Akkuratniy88 | 2925

Ассаламу алайкум! Сингиллар ҳақида сўрамоқчи эдим. Мисол учун мени синглим ҳам, опам ҳам йўқ. Лекин қариндош сингилларим кўп. Авваллари унча илмим кам бўлган вақтлардаям ҳар доим "ёпиқ кийин","кўчада юрма","телефон ишлатма, боллар билан гаплашма" ва ҳоказо гаплар гапириб кеганман. Олдинлари мени қаттиқ ҳурмат қилиб, гапимни икки қилишмасди, ҳозир эса умуман одам қиломаяпан. Минг сўксам ҳам ҳаттоки урсам ҳам яхши томон ўрнига ёмон томонга кетаяпти. Тўғри уришга ҳаққим йўқ, лекин тўйларга чиқиб олиб, ликиллаб ўйнаганини кўрсам чидаб тура олмайман. Ота-онаси ҳам “сенинг ишинг бўлмасин, бу бизнинг қизимиз, ўйнаб-кулиб юрсин” дейишади. Саволим шуки: мен уларга жавобгарманми? Ота-онаси ва ўзларига шунча йиллардан бери тушунтирсам ҳам фойда йўқ. Ҳозир мен улардан воз кечсам жавобгар бўлмайманми? Тўғриси, шу замонда шунақа сингиллар бизни даюс бўлиб қолишимзга сабаб бўлаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларга чиройли йўл билан насиҳат қилишда давом этинг. Насиҳат қилувчида икки нарса топилиши керак. Шунда насиҳат таъсирли бўлади. Биринчиси, ҳақ гапни айтиш, иккинчиси етказишда ниятни тўғри қилиш. Шунда ҳам сизни гапингизни олишмаса, жавобгар бўлмайсиз.
Аллоҳ таоло “Тоҳа” сураси 132-оятида марҳамат қилади :
 وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى۝
Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир.
Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.
Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди.
«Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз».
Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр.
«Оқибат эса тақвоникидир».
Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat