Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози бор инсоннинг намози

13:58 / 06.11.2015 | Sardor Niyazov | 1732

Ассалому алайкум! 6 тадан кам қазо намози бор яъни “Соҳиби тартиб” инсонлар ҳамма вақт намозни тартибга риоя қилган ҳолда ўқийдими? Яъни баъзи бир ҳолларда бу тартиб бузиладими? Сўраганим сабаби агар бир инсон асрни қазо қилса ва шом вақтининг охирида аввал асрни, кейин шом намозини ўқимоқчи бўлса, асрни ўқиб бўлгандан кейин шом вақти чиқиб кетиш эҳтимоли бор пайтда қандай иш тутиади? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввал шомни ўқиб, кейин асрнинг қазосини ўқийди.
Беш фарз ва витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси қолдирилганда тартибга риоя қилиш фарздир.
Хандақ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлари юқоридаги ҳадисда зикр қилинди.
Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан зиёда бўлса, бундан мустасно.
Тартибга риоя қилиш уч сабаб ила соқит бўлади:
1. Вақтли намознинг ўтиб кетиш хавфи.
2. Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши.
3. Адо пайтида қазони унутиб қўйиш.
Агар қазо намозлар ададини билиб бўлмайдиган даражада кўп бўлиб кетса, зиммасидагини адо қилганига кўнгли тўлгунча қазони ўқийди. Ўзига осон бўлиши учун аввалги ўқимаган намозини ва охирги ўқимаган намозини тайин қилиб олиб, ўшанга қараб ўқийверади.
Бошқа намозлар қатори, қазо намозини ҳам қуёш чиқаётганида, қиёмда турганида ва ботаётганида ўқиб бўлмайди.
Аммо бомдод ва асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам, қазо ўқиш мумкин.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat