Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёш тутилганда

11:33 / 06.11.2015 | Bekmurodov I.A | 967

Ассалому алайкум! Бир жойда эштиб қолдим. Қуёш тутилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган эканлар. Шу намоз ҳақида маълумот берсангизлар. Бу намозни биз ҳам ўқисак бўладими ва бу намозни қандай ўқилади? Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

КУСУФ ВА ХУСУФ

Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди.
Бу намоз худди жума ва икки ийд намозлари каби бўлади.
عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ مُخَارِقِ الْهِلَالِيِّ  قَالَ: كُسِفَتِ الشَّمْسُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ   فَخَرَجَ فَزِعًا يَجُرُّ ثَوْبَهُ، وَأَنَا مَعَهُ يَوْمَئِذٍ بِالْمَدِينَةِ، فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ فَأَطَالَ فِيهِمَا الْقِيَامَ، ثُمَّ انْصَرَفَ، وَانْجَلَتْ، فَقَالَ: «إِنَّمَا هَذِهِ الْآيَاتُ يُخَوِّفُ اللهُ بِهَا، فَإِذَا رَأَيْتُمُوهَا فَصَلُّوا كَأَحْدَثِ صَلَاةٍ صَلَّيْتُمُوهَا مِنْ الْمَكْتُوبَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Қобийса ибн Мухориқ ал-Ҳилолий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, у зот дахшатга тушган ҳолда кийимларини судраб, (шошилиб) чиқдилар. Мен ҳам ўша куни у зот билан Мадинада эдим. Бас, икки ракъат намоз ўқидилар. Иккисида қиёмни узоқ қилдилар. Сўнг қуёш очилганда қайтдилар ва:
«Албатта, булар оят-белгилардир. Аллоҳ таоло улар билан бандаларини қўрқитади. Қачон уларни кўрсангиз, энг яқиндаги ўқиган фарз намозингиз каби намоз ўқинг», дедилар».
Имом Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Камол ибн Ҳумом: «Ўшанда бомдод намозидан кейин, қуёш икки найза бўйи кўтарилганда тутилган эди», деган.
Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади.
عَنْ سَمُرَةَ  قَالَ: صَلَّى بِنَا النَّبِيُّ  فِي كُسُوفٍ لَا نَسْمَعُ لَهُ صَوْتًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганда бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз у зотнинг овозларини эшитмадик».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузги жамоат намозларида қироат махфий бўлади.
وَقَالَتْ عَائِشَةُ: كُنَّا فِي صَلَاةِ كُسُوفٍ، فَحَزَرْتُ قِرَاءَتَهُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِسُورَةِ الْبَقَرَةِ، وَفِي الثَّانِيَةِ بِسُورَةِ آلِ عِمْرَانَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Оиша розияллоҳу анҳо:
«Кусуф намозида эдик. У зотнинг қироатларини биринчи ракъатда Бақара сурасига, иккинчисида эса Оли Имронга тахмин қилдим», деганлар.
Абу Довуд ривоят қилган.
Қироат махфий бўлганидан, қайси сура қироат қилинганини билиб бўлмаган. Шу билан бирга, қироат узоқ бўлгани ҳам билиниб турибди.
Сўнгра то қуёш очилиб кетгунча дуо қилади.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга амр қилганлар.
عَنْ أَبِي مُوسَى, عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «إِنَّ هَذِهِ الْآيَاتِ الَّتِي يُرْسِلُ اللهُ لَا تَكُونُ لِمَوْتِ أَحَدٍ وَلَا لِحَيَاتِهِ، وَلَكِنَّ اللهَ يُرْسِلُهَا يُخَوِّفُ بِهَا عِبَادَهُ، فَإِذَا رَأَيْتُمْ مِنْهَا شَيْئًا فَافْزَعُوا إِلَى ذِكْرِهِ وَدُعَائِهِ وَاسْتِغْفَارِهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ юборадиган ушбу оятлар бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун бўлмайди. Лекин Аллоҳ уларни бандаларини қўрқитиш учун юборади. Бас, улардан бир нарсани кўрсангиз, Аллоҳга зикр ва дуо қилишга, истиғфор айтишга шошилинг», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Бу намозда жумадаги каби хутба қилинмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишга амр қилганлар. Хутба қилишга амр қилмаганлар.
Агар имом ҳозир бўлмаса, худди хусуфдаги каби, якка-якка ўқийдилар.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусуф намозини жамоат билан ўқиганлари нақл қилинмаган. Шунинг учун хусуф намозини уйларда оддий нафл намозлари каби ўқилади.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat