Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фиръавн

11:33 / 05.11.2015 | Bekmurodov I.A | 1473

Ассалому алайкум! Мен “Мусо алайҳиссалом давридаги Фиръавн денгизда чўккандан кейин, унинг мурдаси ҳеч қандай мўмиёсиз то қиёматгача туради” деб эшитгандим. Айни пайтда ўша Фиръавн қаерда? Нотўғри мазмундаги савол берган бўлсам узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз эшитган нарса ояти карима бўлиб, Аллоҳ таоло “Юнус” сураси 92-оятида марҳамат қилади :
 فَالْيَوْمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ آيَةً وَإِنَّ كَثِيرًا مِّنَ النَّاسِ عَنْ آيَاتِنَا لَغَافِلُونَ۝
92. Бугун сени баданингла қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин. Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар.
Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқа имкониятлар борлигида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етиб қолганида Худони эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадаги кишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда.
«Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?!» – деб аввалги қилганлари юзига солинмоқда.
«Бугун сени баданингла қутқарамиз».
Жонингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди.
«Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин».
Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шу қадар кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб, ибрат олсинлар. Ўлик ҳолдаги жонсиз жасадинг сув устида чорасиз қалқиб, оқиб юрганини ҳамма кўрсин. Ҳамма кўриб, «Ҳолинг шу экан-ку», – десин.
«Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар».
Шунинг учун ҳам Бизнинг айтганимизда юрмай, ўзларини турли йўлларга урадилар.
Ривоятларда келишича, ўша Фиръавн ва унинг аскарларини Аллоҳ таоло ҳалок қилиб, Мусо алайҳиссалом ва мўминларни қутқарган кун «Ошуро» куни – Муҳаррам ойининг ўнинчи куни экан.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага янги келган вақтларида яҳудийлар Ошуро кунининг рўзасини тутар эдилар. Ул зот улардан:
– Бу рўзасини тутаётган кунингиз қандай кун? – деб сўрадилар. Улар:
– Бу кун Мусо Фиръавндан устун келган кун, – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:
–    Сизлар улардан кўра Мусога ҳақлироқсизлар, ўша куннинг рўзасини тутинглар, – дедилар».("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Жасадини қаердалиги ҳақида “google”га кириб қидирсангиз батафсил маълумот оласиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat