Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда "Басмала"

14:58 / 26.12.2015 | Bunyod399 | 5127

Ассалому алайкум! "Мўминнинг меърожи"(Лотин Алифбосида, Ҳилол Нашр-2014) китобининг 99-бетидан иқтибос: "4. . . . Фотиҳа сураси ўқилади ва "Валад доллийн"дан кейин охиста "амийн" айтилиб, таъаввуз ва басмаласиз бирорта сура ўқилади" Иқтибос тугади. Шу жойда зам сурадан олдин басмала ўқилмаслиги айтилди. Лекин мен ёшлигимдан “Фотиҳа” сурасидан сўнг омин айтиб, яна басмала айтиб зам сура бошлашга ўрганиб, шунга амал қилиб келганман. Мен қилган ишим нотўғрими? Ёки китобдаги нашрда хато кетганми? Бунда Шайх Ҳазратларининг ёзганлари тўғри эканига заррача шубҳам йўқ, фақат лотин тилидаги нашрда баъзи бир бошқа хатоларни учратганимдан сўнг бу ҳам нашрий ҳато эмасми деб ўйлаб қолдим. Умуман буларнинг қайси бири тўғри, зам сурадан олдин “Басмала” айтиш ёки айтмаслик?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кейин «Бисмиллаҳ»ни ўқийди. Фотиҳа билан зам суранинг орасида эмас.
Яъни Фотиҳадан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтади. Зам сурани ўқиш учун айтмайди. Бу фақат биринчи ракъатда бўлади, холос.("Кифоя" китобидан).
Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари бўлган имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ : “Зам сурадан олдин “Басмала”ни айтса жоиз” деганлар. Сиз имом Муҳаммаднинг қавлларига амал қилаяпсиз экан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat