Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолат

15:14 / 28.12.2015 | Abduraxmon2299 | 2759

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингиздан рози бўлсин. Айрим биродарларимиз шом намозида тасбеҳларни 33тадан эмас 11тадан ўқишади. Бу иш тоғрими? Жавобларингиз учун ката раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоздан кейин ўқиладиган тасбеҳлар борасида турли ривоятлар келтирилган. Баъзиларида 33тадан тасбеҳ, таҳмид, такбир. Баъзиларида эса 10тадан, баъзиларида 11тадан, баъзиларида эса 25тадан айтиш келган.

وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ.

Муслимнинг ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дейилган.
Шарҳ: Имом Муслимнинг ривоятида келган зикрларнинг аввали ёки охирида «Оятул Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Бу «сўфийлар хатми» деб номланади. Бу нур устига нур, дейилади. Чунки «Оятул Курсий» Қуръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаётир.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

وعن أبي هريرة - رضي الله عنه - ، أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال :  تسبحون في دبر كل صلاة عشرا ، وتحمدون عشرا ، وتكبرون عشرا  رواه البخاري في صحيحه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоздан кейин ўн бор тасбеҳ, ўн бор таҳмид, ўн бор такбир айтасизлар дедилар". Бухорий ривояти.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда “ўн биттадан” деб ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat