Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому Алайкум Қазо Намози ҳақида

00:00 / 10.11.2010 | eski savollar | 821
Қазо Намози қандай о'қилиши ҳақида тулиқ тушунтириш берсангиз. Жавоб учун рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ЎҚИШБеш фарз ва Витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Илло вақт тор бўлиб қолса ёки унутса ёхуд олтитадан зиёда бўлса бундан мустасно.Амр ила фарз ва вожиб бўлган нарсани айни ўзини вақтида бажариш адо дейилади. Фарз ва вожиб нарсани вақтидан кейин бажариш қазо дейилади.Дин ва ақлнинг тақозосига биноан мусулмон банда намозни ўз вақтида адо этиши лозимдир. Намозни узрсиз вақтида адо этмаслик катта гуноҳдир. Бу гуноҳни қазони ўқиш билан ювиб бўлмайди, балки тавба ҳам қилиш керак.Ким намозни шаръий узр ила кечга қолдирса гуноҳ эмас. Бундай шаръий узрнинг бири душман хавфи бўлса, бошқаси доянинг туғилаётган боланинг ҳалок бўлишидан қўрқишидир.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Хандақ уруши куни намозни орқага сурганлар.Имом Термизий, Аҳмад ва Насаийлар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:«Хандақ куни мушриклар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни тўрт намоздан машғул қилди. Ҳаттоки кечанинг Аллоҳ хоҳлаганичаси ўтди. Бас, у зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди. Бас, Пешинни ўқидилар. Кейин яна иқома айтди. Асрни ўқидилар. Кейин яна иқома айтди. Шомни ўқидилар. Кейин яна иқома айтди. Хуфтонни ўқидилар».Ухлаб қолиб ёки унутиб намозни ўтказиб юборган одам гуноҳкор бўлмайди. Имом Насаий ва Термизийлар Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:«Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга намоздан ухлаб қолишларини зикр қилдилар. Шунда у зот «Ухлаб қолиш камчилик эмас. Камчилик уйғоқликда бўлади. Вақтики, бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас уни эслаганда ўқиб олсин», дедилар». Банда ўз зиммасидаги амални адо ёки қазо қилмагунича мазкур амал унинг зиммасидан тушмайди. Қарз бўлиб туради.Имом Бухорий ва Насаийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Бас, Аллоҳнинг қарзини қазо қилмоқ ҳақлидир», деганлар.Кимга намоз фарз бўлса-ю уни вақтида адо этмаса қазосини ўқиши лозим бўлади. У намозни қасддан тарк қилиш ила гуноҳкор бўлади. Аммо қазосини ўқиш лозимдир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган. Муслимнинг ривоятида: «Вақтики, бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки, Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган.Унутган ва ухлаб қолган одам намозни қазосини ўқиши лозим бўлганидан кейин қасддан қолдирган одамга уни қазо қилиш, албатта, лозиму лобудд бўлади.Ҳайз ёки нифос кўрган аёлдан намоз соқит бўлади. У қазосини ўқимайди. Шунингдек, асли кофир ёки жинни бўлган одам ҳам намознинг қазосини ўқимайди. Беш вақт намоздан кўпроқ муддат хушидан кетиб ётган одам ҳам қазосини ўқимайди. Муртад яна исломга қайтса, муртадлик вақтидаги намозни қазо қилмайди.Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиш лозим эмас.Шунингдек, сафар ёки хасталик туфайли рўза тута олмаган одам тузалмасдан ёки сафардан қайтмасдан ўлиб қолса ҳам фидя беришни васият қилиши шарт эмас. Аммо мазкур васиятни қилиш мустаҳаб.Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.Қазо худди адодек бўлади. Сафарда қазо қилган бўлса, қазосини ҳазарда ўқиса ҳам икки ракъат ўқийди. Ҳазарда қазо қилган тўрт ракъатли намознинг қазосини сафарда ўқиса тўрт ракъат ўқийди. Қазони дарҳол ўташ керак. Тирикчилик ва ҳожат учун узр қабул. Қазони жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Бомдоднинг фарзга тобеъ суннатидан бошқа суннатлар қазо қилинмайди. Беш фарз ва Витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Чунки Хандақ куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар.Илло вақт тор бўлиб қолса ёки унутса ёхуд олтитадан зиёда бўлса бундан мустасно.Тартибга риоя қилиш уч сабаб ила соқит бўлади;1. Вақтли намознинг ўтиб кетиш хавфи.2. Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши.3. Адо пайтда қазони унутиб қўйиш.Агар қазо намозлар ададини билиб бўлмайдиган даражада кўп бўлиб кетса, зиммасидагини адо қилганига кўнгли тўлгунча қазони ўқийди. Ўзига осон бўлиши учун аввалги ўқимаган намозини ва охирги ўқимаган намозини таъйин қилиб олиб ўшанга қараб ўқийверади.Бошқа намозлар қатори қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда қазо намозни ўқиб бўлмайди.Аммо Бомдод ва Асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам қазо ўқиса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat