Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолми ёки Харом

00:00 / 30.05.2009 | eski savollar | 7657
Ассаламу алайкум шайх хазратлари мени бир саволим бор эди кулиздан келгунича ёрдам берс ангиз.Мени якин уртогим Кукалдош мадрасасини 2003 йил тугатганлар мана 2003 йилдан бери Ислом Университетига топширади лекин имтихонлар жудаям кийин киролмаяпти пул сураяпти жуда катта пул.Пора олиш катта гунохку десак сен беравер киёматта мен жавоб бераман деяпти.Хуп майли биз ошна огайнилардан хомий топиб пул берсак халолми ёки Харомми илтимос тулик маълумот беринг ёки бошка имкониятлар булса айтинг лекин бундан уч йил олдин Муфтий хазтий хазратлари уртага тушиб хал килиб беролмаган эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.Пора араб тилида ришва деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади. Мисол учун бировнинг бир нарсада ҳақи бор, ўша ҳақни олиш учун ҳокимнинг ҳукмига қараб турибди. Иккинчи бир одам келиб ўзи ҳақдор бўлмаса ҳам ҳокимга пул бериб, ўз фойдасига ўша нарсани беришни сўрайди. Ҳоким ўша ишни қилса, ҳақдорнинг ҳақи поймол қилиб, ноҳақдан биров фойдасига ҳукм қилган бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳолатда пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам ноҳақ иш қилмоқда, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиб ўз фойдасини кўзламоқда. Ушбу ҳаром ишни қилганлари учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.Одатда пора олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамизу, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз. Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифди пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки, пора деб номланган иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий жиноятни бошловчи пора берувчидир. Бошқа ҳолларда кўпроқ тамаъ қилгани учун пора берувчи мажбур бўлиб берганини этиборга олганга ўхшаб кўринамиз. Аммо ўша «мажбур» бўлиш ҳам икки хил бўлади. Бу ҳолда пора берувчини қандоқ қилиб узрли дея олишимиз мумкин? Ҳеч мумкин эмас. Ундоқ пора берувчи пора олувчига қўшилиб лаънатга дучор бўлишида ҳеч шубҳа йўқ. Иккинчи ҳолатда пора берувчи порахўрнинг танаси туфайли ўз ҳаққига эришиш учун пора беришга мажбур бўлади. Баъзи тобеинлар ва уламолар ушбу ҳолатда пора берувчи узрли ҳисобланади, лаънатга учрамоқлиги умид қилинади, деганлар. Лекин, бошқа баъзи уламоларимиз бу ҳолатда ҳам пора берувчи узрли ҳисобланмайди, деганлар. Ушбу масалада келган бошқа ҳадиси шарифда учунчи бир шахс-пора берувчи билан пора олувчи ўртасида турган воситачи ҳам лаънатланган.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Аллоҳ пора берувчини, пора берувчини ва икковлари ўртасида юрувчи порасини лаънатласин», дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat