Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора беришга келишиб, бермаслик.

08:46 / 10.01.2016 | MuhammaDilshod | 1278

Ассалому алайкум! Мен педогогика коллежини тамомлаганман. Ўқув вақтида оралиқ назоратларни баҳоларини пул бериб қўйдирилар эди. Мен шу пулларни бир гал бермаганман. “Ўз билмим билан топшираман” деганим учун менга атайлаб ҳеч эшитмаган, мен учун жуда қийин бўлган саволларни бериб, изза қилишган. Мен жаҳл қилиб “пора бермаганимга шундай қиляпсиз” дедим. Шу гапим учун мени ҳар хил баҳоналар билан битирув имтиҳонига ҳам қўйишмади. У вақт шу пулни беришга шароитим йўқ эди. Кейинчалик коллеж директорига учраб дипломимни беришини сўрасам, каттароқ сумма сўради. Ноилож рози бўлдим. Аммо дипломни оволиб пулни бермадим. Мен пулни бермасам гуноҳкор бўлмайманми? Устозлар хатни чўзиб юборганим учун кечиринглар. Шундай "ўқитувчиларга" инсоф тилаб дуо қилинглар . Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан дипломга лойиқ бўлиб бермасангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Лойиқ бўлмасангиз порани беришингиз ҳам, диплом олишингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat