Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги нозик масала

07:53 / 09.04.2014 | al mahmud | 885
Ассалому алайкум шайх ҳазрат. Биз шеригим билан дўконда сотувчи бўлиб ишлаймиз, бизни устимизда дўконни эгаси яъни хужайинимиз бор. Биз қўлимиздан келганича шу дўконни иши юришини савдо яхши бўлишини таминлаймиз. Бизни ойлигимиз дўконни бир ойлик савдосидан 1% ни ташкил қилади. Бу маош эса бизга камлик қилади. Саволим бизни дўконга кирган мижозлар ўзларига керак бўлган нарсани сўрашади, баъзи ҳолларда у нарса бизни дўконда йўқ бўлиб қолади, биз у нарсани дарҳол бошқа узоқроқ жойдан топиб устига қилган меҳнатимиз учун фойдамизни қуйиб мижозларга сотамиз ва тушган фойдани дўконниг эгасига топширамиз. Бу қилган ишимизда мижозлар ҳам миннатдор бўлиб кетишади чунки топа олмаётган нарсасини топиб берганимиздан. Табийки дўконнинг эгаси ҳам бундан мамнун бўлади, чунки даромад устига даромад. Бизнинг сўрамоқчи бўлган нарсамиз шу қилган фойдамизни хужайинга бермасак бу пул бизга ҳаром бўлиб қолмайдими ? Чунки бунда хужайиннинг меҳнати йўқ, пули ҳам ишлатилмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизлар харидорга билдириб ҳақ олсангиз ва хўжайиндан рухсат олган бўлсангиз, бўлади. Бошқача қилиб айтганда харидор хизмат ҳақи олаётганингизни билсин. Хўжайин иш вақтида мазкурга ўхшаган фаолиятга рухсат берган бўлсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat