Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр ҳақида

15:25 / 01.02.2016 | xayrullo1980 | 918

Ассаламу алайкум! Киши юрган йўлида тилда Аллоҳни зикр килсаю, аммо ҳаёли бошқа ерда бўлса ҳам савоб олаверадими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ
Аллоҳ таолонинг зикри ҳам тотли ва осон ибодатки, уни инсон арзимаган таважжуҳ билан ҳар вақт адо қила олади ва унинг фазли ҳам фойдаси ҳам беҳисоб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи ўринларда Ўз зикрини қилишни таъкид қилган. Масалан, кўрсатма борки:


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا۝ وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا


“Эй! Имон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар” (Аҳзоб 41-42 оятлар).
Маълумки, Аллоҳ таолога бандалари қилган зикрдан ҳеч қандай фойда йўқ ва У бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин, унда бандаларнинг фойдаси борки. Кўп зикр қилиш орқали банданинг Аллоҳ таоло билан алоқаси мустаҳкамланиб ва банда руҳан озиқаланиб боради. Зикр билан бандада куч ва қувват пайдо бўлади. У руҳий қувват натижасида инсон учун нафс ва шайтонга қарши чиқиш осон бўлиб боради ва гуноҳлардан сақланиш ҳам енгил бўлади. Ҳар бир зикрдан кейин номаи аъмолда яхшилик ортиб боради.
عَنْ أَبِي سَعِيد الْخُدْرِيِّ : " أَنَّ رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ : أَيّ الْعِبَادَة أَفْضَل دَرَجَة عِنْد اللَّه يَوْم الْقِيَامَة ؟ قَالَ : الذَّاكِرِينَ اللَّه كَثِيرًا , قَالَ : قُلْت : يَا رَسُول اللَّه , وَمِنْ الْغَازِينَ فِي سَبِيل اللَّه ؟ قَالَ : لَوْ ضَرَبَ بِسَيْفِهِ فِي الْكُفَّار وَالْمُشْرِكِينَ حَتَّى يَتَكَسَّر وَيَخْتَضِب دَمًا , لَكَانَ الذَّاكِرُونَ اللَّه أَفْضَل مِنْهُ دَرَجَة "
Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида қайси (нафл) ибодатнинг даражаси афзал?” деб сўради.
“Аллоҳни кўп зикр қилувчилар”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳни йўлида ғазот қилувчидан ҳам (афзал)ми?” дедим.
“Агар (бир одам) кофир ва мушрикларга ҳаттоки қилич сингунча зарба берган ва қонга бўялган бўлса ҳам, Аллоҳни зикр қилувчиларнинг даражаси ундан афзал бўлгай” дедилар” (Абу Довуд ривояти).
ِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ قَالَ : جَاءَ أَعْرَابِيَّانِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَسْأَلاَنِهِ فَقَالَ أَحَدُهُمَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ أَىُّ النَّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ :« مَنْ طَالَ عُمْرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ ». وَقَالَ الآخَرُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَىَّ فَأَخْبِرْنِى بِأَمْرٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ قَالَ :« لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا بِذِكْرِ اللَّهِ ».
Абдуллоҳ ибн Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига (савол) сўрагани келдилар. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхши?” деди.
“Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани” дедилар.
Бошқаси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг” деди.
“Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин” дедилар”. (Термизий ривояти).
وَعَن أبي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْه ، عَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ قَالَ : " مثل الْبَيْت الَّذِي يُذكر الله فِيهِ ، وَالْبَيْت الَّذِي لَا يُذكر الله فِيهِ ، مثل الْحَيّ وَالْمَيِّت " مُتَّفق عَلَيْهِ .
Абу Мусо ал-Ашърий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй ҳудди тирик ва ўликка ўхшайди” дедилар” (Бухорий ва Муслим ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا فَتَفَرَّقُوا عَنْ غَيْرِ ذِكْرٍ إِلَّا تَفَرَّقُوا عَنْ مِثْلِ جِيفَةِ حِمَارٍ وَكَانَ ذَلِكَ الْمَجْلِسُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир қавм бирор мажлисда ўтириб, (Аллоҳ таолонинг) зикрисиз тарқалишса, эшшак ўлимтиги кабидан тарқалибдилар ва ўша мажлис улар учун (қиёмат куни) ҳасрат бўлади” (Имом Аҳмад ривояти ривояти).
Шу боис Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари борки, ҳар мажлис охирида бу сўзларни ўқиш лозим:
(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيكَ).
“Субаҳаанакаллоҳумма ва би ҳамдика ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”
Тасбиҳнинг маъноси: Эй Аллоҳим! Сени поклайман ва Сенга ҳамд бўлсин. Сендан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Сенгагина истиғфор айтаман ва Сенгагина тавба қиламан”. Бу билан у мажлиснинг камчиликларига каффорат бўлади (Насоий ривояти).
Аллоҳнинг зикри - улуғ ибодат бўлишига қарамай Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор нарса шарт эмас. Агар таҳорат билан қиблага юзланиб, фикрни бир жойга қўйиб зикр қилишга қодир бўлса, жуда яхши. Лекин, бунинг имкони бўлмаса, айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб бўлса ҳам ҳар ҳолатда бу ибодатни қилиш мумкин. Бу ибодат учун таҳорат ҳам шарт эмас. Балки, жанобат ва ҳайз ҳолларида ҳам зикр қилиш жоиз. Фақат, ялонғоч ҳолатда, нажосат ўрнида, масалан ҳожатхонада тил билан зикр қилиш дуруст эмас. У вақтда ҳам қалб билан зикр қилиш жоиз. Шунинг учун инсон ушбу улуғ ибодат савобини ҳар вақт бирор хос меҳнат ва машаққатсиз қўлга кирита олади. Муносиб гап шуки, эрта-ю, кеч бир оз вақт ажратиб, қоидага биноан таҳорат билан қиблага юзланиб, ҳаёлни бир жойга қўйиб зикр қилса ва бошқа вақтларда айланиб, юриб, ётиб, ўтириб зикр айтса, неъмат устига неъмат бўлади.
 
Куйида бир неча қисқа зикрларни келтириб ўтамиз.
1. Ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари борки, Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб тўрт сўз бор:
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ
“Субааналлоҳи, валҳамдулиллоҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”
Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир” (Муслим ривояти).
2. Ҳадисда келишича, икки сўз Роҳманга жуда маҳбуб, тилга енгил, амал тарозисида эса оғирдир:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ
“Субаҳааналлоҳи, ва биҳамдиҳи, субаҳаналлоҳил ъазийм”
Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуксондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуғ Аллоҳ покдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).
3. Ҳадисда борки “لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِالله” (Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ)ни кўп ўқинглар. Чунки, бу сўзлар жаннат хазиналаридан бир хазинадир (Мушкот).
Маъноси: “Ҳавл (гуноҳдан сақланишга)ҳам, (тоатга) ҳам қувват фақат Аллоҳдандир”.
4. Ҳадисда келишича, қайси шахс тонгда қуйидаги сўзларни ўқиса, бас, унга Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан ўнта қулни озод қилган кишининг савоби етади, ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳ афв этилади, ўн даража кўтарилади ва шомгача у шайтон ёмонлигидан сақланади ва шу сўзларни шомда айтса, бас тонггача юқоридаги фойдалар ҳосил бўлади.
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
“Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйий ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр”
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) тирилтиради ва (У) ўлдиради. У хар бир нарсага қодирдир” (Абу Довуд ривояти).
5.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ
“Ҳасбияллоҳ, лаа илаҳа илла ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”
Маъноси: “Аллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал этдим ва У улкан Аршнинг Парвардигоридир”. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat