Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловат қилинаётганда номоз ўқиш

15:20 / 01.02.2016 | TOXIROV RIZOMUHAMMAD ABDUKARIM Toxirov Diyor | 1318

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, аввало олдинги берган саволга жавоб берганларингиз учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ва сизларга Аллоҳнинг розилиги бўлишини сўраб қоламан. Энди шу саволни акси яъни, Қуръон тиловат қилинаётганда намоз ўқиш жоизми? Жавоб учун олдиндан ташаккур Аллоҳ сизлардан ва бизлардан рози бўлсин, адашганларни ҳидоят этсин. Ассалому аалайкум раҳматуллоҳу ва барокатуҳу.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз ёки жоизмаслиги бошқа нарса, афзалми ёки афзал эмасмилигига келсак тиловати Қуръон вақтида қулоқ солгани яхши. Уламолар : “Аъроф сураси 204-оят намозга хос” деганлар. Қуйида устозимизнинг тафсирларидан иқтибос келтирамиз.

وَإِذَا قُرِىءَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُواْ لَهُ وَأَنصِتُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

204. Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз.
Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда, унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, бунга қўшимча равишда, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осишлари лозим, деган ҳукмни ҳам чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.
Ушбу ояти каримани ўрганар эканмиз, беихтиёр кейинги пайтларда Қуръони Карим бўйича ўтказилган илмий теширишлар ҳақидаги маълумотлар хотирга тушади. Илм тараққий этган юртлардан бирида инсоннинг руҳий ўзгаришларини ўрганаётган олимлар қизиқарли бир тажриба ўтказганлар. Улар тажриба учун тўрт кишини олганлар. Уларнинг бири араб бўлиб, ўз тилини яхши биладиган эътиқодли мусулмон; иккинчиси ўз тилини яхши биладиган араб, аммо мусулмон эмас; учинчиси эътиқодли мусулмон, аммо араб тилини билмайди; тўртинчиси эса араб тилини ҳам билмайди, мусулмон ҳам эмас. Тажриба ўтказувчи олимлар буларнинг тўртовларига ҳам Қуръони Карим тиловатини эшиттириб, уларда содир бўлаётган руҳий ўзгаришларни кузатганларида, ҳаммаларида ажойиб бир ўзгариш содир бўлаётганини кашф қилганлар.
Бундан бир минг тўрт юз йил аввал ҳам араб мушрикларининг одамларни Қуръон эшитишдан қаттиқ ман қилиб қўйишлари, эшитган одамнинг унга эргашиб кетишидан қўрқишлари бежиз эмас экан. Одамларни Қуръон тинглашдан ман қилган Қурайш зодагонларининг бир-биридан беркиниб, тунлари Қуръон тиловатига қулоқ осишлари ҳам бежиз эмас экан. Бугунги куннинг худосизлари ҳам одамлар маъносини тушунмаса-да, уларнинг қўлларидан Қуръонларини тортиб олишлари, Қуръон тиловатини бутунлай ман қилишлари ҳам бежиз эмас экан.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat