Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ҳисобланадими?

14:49 / 01.02.2016 | Qosim abu Muhammad | 948

Ассаламу алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизларни хизматларингиздан рози бўлсин. Саволим : мен Россияда ишлайман, тўрт йил қурилишда ишлаб, таниш-билишлар билан пул топар эдим. Бунинг эвазига иш топиб, пулларини олиб бериб, пулларини уйига жўнатиб берганим учун болалардан ҳақ олар эдим. Аллоҳ ҳидоят бериб ибодатга кирганимдан кейин, менга шу ишлар ёқмай, худди фоизга ишлаётганга ўхшаб қолавердим. Лекин олаётган пулимни уларга айтиб, розилик билан олардим. Шунда улардан олган пулим менг қарз бўладими? Олган пулларимни миқдор-ҳисоботи тахминан бор ва у доллар ҳисобида. Шунга маслаҳат берсангизлар. Ҳозир якка ўзим ёки бировга ёрдамчи бўлиб ишлайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ўша пулларни келишувга биноан ҳақ олган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ ва қайтариб беришга ҳам ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat