Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги тиловат

00:00 / 03.06.2009 | eski savollar | 875
Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари!Мен Абдулатиф Эгамов Тожикистонданман.Бизнинг жамоатимизга четга илм олиб келганлар кушилишиб, куп нарсаларни бидъатга чикариб- ихтилофга сабаб булишяпти. Хусасан намоздан кейин куръон тиловатини . Устозимиз сизга савол беришимизни илтимос килишди. Илтимос жавоб берсангиз.Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозирги кунда баъзи чет элда илм олиб келганлар ҳамма ерда ҳам ихтилофга сабаб бўлишмоқда. Бемазҳаблардан таълим олганлар шундай қилишмоқда. Уларнинг ихтилофлари ўринсиз. Улар фақат эски дийдиёларни қўзиб мусулмонлар орасида ихтилоф чиқаришдан бошқага ярамайдилар. Биз уларнинг бу каби гапларига жавоб бериб келмоқдамиз. Бу ҳақда “Ихтилофлар ҳақида” ва “Дин насийҳатдир” деган ктоблар ҳам ёздик. “Ихтилофлар ҳақида” тожик тилига таржима ҳам қилинди. Шунингдек, ушбу саҳийфага ва “Зикр аҳлидан сўранг” ойномасига ҳамда радиога келган жавобларимизда ҳам мазкур ихтилофчилар қўзғаётган масалаларнинг баёни келган. - Намоздан кейин Қуръон тиловат қилишга келсак. Қуръон тиловати шариат буйруғида умумлаштирилган ҳолатда айтилган. Умумий буйруқ эса, жамики макон, замон, шахс ва ҳолатларни ўз ичига олади. Ушбу умумийликни фақат далил билан чеклаш мумкин, холос. Агар далил бўлмасдан чекланса, бидъат ишни қилган бўлиб, Аллоҳ ва Расули кенг қилиб қўйган ишни торайтириш бўлади. Ҳеч бир ерда намоздан кейин Қуръон ўқиш мумкин эмас деган гап йўқ. Қуръон тиловат қилиш ва уни тинглаш савобли иш экани ҳақидаги далиллар эса тўлиб ётибди. Ким савоб умидида бу ишни қилса, савоб олаверади. Истамаган ва қилмаганга савоб йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat