Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суст мусулмон

00:00 / 06.06.2009 | eski savollar | 745
Ассалому алайкум варахматуллох! Устоз, мен намозларимни колдирмасдан укийман, сабабларга кура колдирсам хам, албатта уша кунни узида казо килиб укийман. Охириги пайтларда ибодатга сустман. Аъузу биллахи!!! Намозларимни тезрок укиб олиш учун, буйнимдаги фарзни сокит килиб куйиш учунгина тез укиб адо этаман, базилари намоздан кейин куръон укимайман, саловот айтмайман. 14 йиллик казо намозларимни эсласам юрагим оркага тортиб кетяпти. Астагфируллох! Астагфируллох! Астагфируллох! Имоним заифлашиб, диндан чикиб кетишга куркяпман. Нафл руза тутсам, корним очса, газабим келади, уйдагиларга жиркиман. Уйкуга туйиб ухлаб туриб, тахорат ёки гусл килиб хам, кулимга китобларингизни олсам 20-30 дакика утгач яна уйку келади. Уйим китоблариз билан тула, китоб укигани сабрим чидамайди. Устозим бор эди, дарсликни бажармасдан олдига боргани уятиб умуман илм олишни тухтатиб куйдим. Ислом динини туликрок урганишни хохлайман, лекин телевизорни тагида ётишни нафсим истайди. Вакт ганимат!!! Биламан! Ишимдан ташкари вактим зоя утаётганлигидан куркяпман. Астаъазубиллах!!! Саволларим: 1) Шошилиб, буйнимдаги фарзни адо этиш учун укиган намозим макбулми? 2) Олдинги колдирилган казо намозларни укимаса хам буладими? 3)Намозни киска килиб тасбех, куръон ва саловотларни тарк этса буладими? 4) Казо намозлар укилаётганда витрни укиш шартми? 5)Юкорида ёзилган яшаш тарзимга маслахат беринг устоз... Бисмиллахир рохманир рохийм. Астагфируллох. Астагфируллох. Астагфируллох. Таъала мин кулли замбин азнаб туху аъмдан ав хото ан сиррон ав аъла ниятан ва атубу илайхи. Мин аззамбиллазий аъламу ва мин аззамбиллазий ла аълам иннака анта ъалламул гуюб. Аллохим сизни ва оилангизни фитнаю-фужурлардан, балою-казолардан, золимни зулмидан уз панохида асрасин! Илмингизни зиёда килсин! Даъватингизни эркин килсин! Аллох учун килаётган ишларингизда, узи мадат булсин. Амин. Аллоху акбар! Ассалому алайкум варахматуллоху ва баракотух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мақбул.2. Ўқиш керак.3. Бўлади.4. Шарт. Суннатни ўқилмайди.5. Бу яшаш тарзини яхши тарафга ўзгартиш лозим. Бирданига фийин бўлса, секинроқ бўлса ҳам, албатта, ўзгартиш керак. Муҳими ўзингиз тушуниб турибсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat