Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти бўлмасада намозни ўқиб кўрсатишим мумкинми?

00:00 / 22.02.2007 | eski savollar | 1504
Ассалому алайкум! Мен Кореяда тахсил оламан. Бу ерда мўмин ва мусулмонларни учратиш қийин. бутун бошли ётоқхонада битта ўзим намоз ўқийман, рўза тутаман. Кўпчилик талабалрни ислом тўгрисидаги тасавурлари бошқача улар мени кўриб ҳайратланишади. " Мусулмон қизлар ҳам унверситетда ўқийдими?" , "Улар мусулмон бўлмаган одамлар билан гаплашиши, бирга ўқиса мумкинми" каби ажойиб саволлар берадилар. Уларга имкон қадар тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан. Аллоҳга шукур кўпчилигини фикри ўзгарган. бундан ҳурсандман. Уларни кўп берадиган саволи Мусулмонлар қандай ибодат қилади деб сўрашади. Айтиб берганимдан кейин жуда қизиқ экан кўрсак бўладими дейишади. Саволим, мен уларга намоз вақти бўлмасада намозни ўқиб кўрсатишим мумкинми? Иккинчи саволим, мен одатда кундизги намозларимни дарсдан сўнг уйга келиб қазосини ўқийман. Аммо яқинда дугонам, намозни ҳеч нарса учун кечиктириб бўлмайди деди. эндиликда мен намозимни дарс пайтида чиқиб тез-тез таҳорат олиб биронта жой топиб (одатда дарсхоналар)тез-тез ўқиб кейин қайтиб дарсга кираман. Аммо кўнглим тўлмаяпти.Саволим айтингчи динда нима муҳим намозни шошиб бўлсада ўз вақтида ўқиганми ёки қазо бўлсада бафуржа ўқишми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало намозларни ўќиб, динимизни бегона юртда яхши намоён ќилаётганингиз учун чексиз ташаккурлар. Аллоћ хайрингизни берсин ва сизга ўхшаган сингилларимизни кўпайтирсин.Намоз ваќтида фарз. Уни ўз ваќтида ўќиш мажбурият. Аллоћ таоло «Нисо» сурасида: «Албатта, намоз мўминларга ваќтида фарз ќилингандир», деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat