Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пичоқ

15:03 / 18.01.2016 | mnk1969 | 1260

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, ушбу саволни Чорсу бозорида пичоқ сотадиган танишим номидан бераяпман. Мол-қўй сўйиладиган пичоқ сўраб келган бир ҳаридор “пичоқ уст қисмида ўйилган чизиқ яъни комаси бўлмаса, сопида гулбанд бўлмаса, сўйилган жонлиқ ҳалол бўлмайди. Жонлиқ сўйишда магазинни пичоғини ишлатиб бўлмайди” деди. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Пичоқ уст қисмида ўйилган чизиқ яъни комаси бўлмаса, сопида гулбанд бўлмаса, сўйилган жонлиқ ҳалол бўлмайди. Жонлиқ сўйишда магазинни пичоғини ишлатиб бўлмайди” деган гап мутлақо шариатимизда йўқ. Бундай гапларни айтувчилар динга қўшимча киритишдан эҳтиёт бўлсинлар.

СЎЙИШ АСБОБИГА ТЕГИШЛАР ШАРТЛАР

Булар иккитадир.
Кесувчи ёки хориқа  нарса бўлиши. Хоҳ у темир каби метал бўлсин ёки асонинг парчаси ёки ойнанинг бўлаги ёки қиррали тош бўлсин фарқи йўқ. Шунингдек ўткир ва ўтмаслигининг ҳам фарқи йўқ. Кесса бўлди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам

  عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّا لاَقُو الْعَدُوِّ غَدًا، وَلَيْسَتْ مَعَنَا مُدًى، قَالَ : «أَعْجِلْ -أَوْ أَرْنِى- مَا أَنْهَرَ الدَّمَ، وَذُكِرَ اسْمُ اللَّهِ، فَكُلْ، لَيْسَ السِّنَّ وَالظُّفُرَ...».

Рофеъ ибн Ходийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Эй Аллоҳнинг Расули, эртага душманга дуч келурмиз ва биз ила пичоқ бўлмас?» дедим. У зот:
«Қон оқизган ва Аллоҳнинг исми зикр қилинган ҳар бир нарсани зудлик ила еявер, фақат, тиш ва тирноқ билан(сўйилган)ни эмас...», дедилар ».
Хориқа деб ёрувчи ёки йиртувчи нарсага айтилади. Хориқа тиғи билан ёрган ёки йиртган бўлиши шарт. Агар қаттиқ зарб туфайли ёрган бўлса, ҳалол бўлмайди.
Кесувчи асбоб сўювчининг оғзидаги тиши ёки бармоқлардаги тирноғи бўлмаслиги. Чунки ҳадисда ман қилинган тирноқ ва тишдан мурод сўювчининг оғзидаги тиши ҳамда бармоқларидаги тирноғидир.   Шуниинг учун сўювчидан бошқанинг бармоғини ушлаб тирноғи билан сўйса ёки суғуриб олинган тирноқ, тиш билан билан сўйса, ҳайвон ҳалол бўлади.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ: «كُلْ، مَا أَفْرَى الأَوْدَاجَ إِلاَّ سِنٌّ، أَوْ ظُفُرٌ».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Томирни кесадиган нарса (ила сўйилган нарсадан) егин. Фақат тиш ва тирноқ бундан мустасно», дедилар ».
Бу гаплар беҳуда гаплар бўлиб, муҳими шариатимизда жонлиқ сўядиган пичоқнинг ўткир бўлиши, пичоқни ҳайвонга кўрсатиб чархламаслиги, сўяётганда уни қийнамаслиги шарт қилинган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat