Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калимани ўргатиш ҳақида

12:47 / 31.03.2019 | Абдурашид | 1853
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир муаммо бу барчаммизники деп уйладим мени касбим нонвойлик, одатда бизда ишчиларнинг аксари 2-3 ой ишлагани сабаблик кўп 20да 30 ёшгача боллар ишлайди. Минг афсуски шулардан 10тадан 1таси иймон калимасини билади. Бу бизнинг юртимиздаги ёшлардир. Мен шундай ёшларга калимасини хеч бўлмаса бирмарта айт деп харифми хариф айттириб қўяман. Базилари ёдлашга хам келади мен ўзи унчалик илимлик эмасман, калимасини билмедигон ёшлариммизга шу калимасини бир маротаба ўқитиб қўйсам менга савоб борми? Бир инсонни имонига сабабчи бўламанми? Бу калимани билмаслик бизларга уятку, агар имкони бўлса хар жума кунлари каналингизда калималарни ёзиб жўнатиб турсангизлар. Шоятки калимасини билмайдигон ёшлариммизга ёрдам бўлса. Ҳозирги ёшлариммиз китоб ўқишдан кўра телфондан кўпроқ фоёдаланади. Шунинг учун иложи борича хар жума. Калимани эслатиб турилса.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар сиз каби барча бошлиқлар қўл остидагиларга озгина-озгинадан бўлса ҳам диний таълим бериб турса юртимиз баракага тўлиб кетади. Бор гап сиз каби дин-диёнатли инсонлар “Менга нима” деб ташлаб қўяётганлари ачинарли ҳолат. Дин фақат домланинг иши эмас, бутун умматнинг ишидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мендан бир оятни бўлса ҳам ўзингиздан бошқаларга етказинг” яъни бир оятни билсангиз ҳам ўша оятни бошқаларга ўргатинг деганлар. Олдинги ота-оналарнинг барчаси ўз фарзандларига иймон калималарини ва Фотиҳа сурасини ўзлари ёдлатишга ҳаракат қилар эдилар. Чунки у ҳар бир намозда такрор-такрор ўқиладиган калима ва суралар бўлиб, ким неча бор ўқиса уни таълим берганга шунчалар савоб бўлишини билганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat