Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен кўп йиллик қазо намозларимни асосан хуфтон намозидан сўнг ўқияпман. Аввал бамдодни фарзи сўнг пешин шу тартибда витрни ўқиб, кейин салавотларни ўқияпман. Бир кунлик фарзлардан сўнг яна шу тартибда давом этаман. Яна саҳар вақти киришидан аввалроқ туриб, шу тартибда ўқийман. Шундай ўқишим тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам.