Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва ҳаром

23:48 / 26.02.2016 | eski savollar | 1609

Ассалому алайкум! Устозлар мeн Канада давлатида яшайман. Бу eрда “забиҳа ҳалал” дeган ёзувлари бор гўшт ва товуқ маҳсулотларини истeмол қиламиз. Яқинда бир мусулмонникига мeҳмонга борсам, “ҳалол” дeб ёзилмаган гўштлардан истeъмол қилишар экан. Кeйин “нима учун ҳалол турганда ҳаром гўшт eйсиз” дeб даврадагиларнинг маломатига қолдим. ““Ҳалол” деб ёзилганини ҳам ҳалоллигини қаёқдан биласан” дeйишди. Савол-жавобларда мусулмон бўлмаган давлатларда 99 % товуқлар ҳаром дeйилган жавоб мeни савол ёзишимга сабаб бўлди. Суриштирсам ҳалол сўйилганини ҳам аввал молни миясига ўқ отиб, кeйин пичоқ тортишга рухсат бeрилар экан. Ҳурматли устозлар, қандай йўл тутсам тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади.  Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади.
Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. ЗАБҲ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ Забҳ қилиш шартлари учта бўлиб, баъзиси сўйиладиган ҳайвонга баъзиси сўйувчига ва баъзиси сўйиш қуролига тегишлидир. ИХТИЁРИЙ СЎЙИШ Бу сўйиш ҳам икки қисмга бўлинади.
Забҳ ва наҳр.
Забҳ –авдожларнинг ҳаммаси ёки баъзисини кесиш. Бу борада мазҳаблар ихтилоф вилишган.
Авдожлар тўртта бўлиб, улар халқум яъни нафас йўли, қизилўнгач яъни овқат йўли ва икки вена қон томирлари. Шулардан ҳаммаси ёки баъзиси кесилса забҳ қилинган бўлади.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ юқоридаги тўрттадан қайсидир учтаси кесилса, ҳайвон ҳалол бўлади деган.
Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳалқум, қизилўнгач ва икки томирдан бири кесилмаса ҳалол бўлмайди деган. СЎЙИЛУВЧИ ҲАЙВОНДАГИ ШАРТЛАР Сўйилувчи ҳайвонда учта шарт топилиши керак.
1. Сўйиладиган вақтда тирик бўлиши керак.
2. Жонининг чиқиши фақат сўйиш туфайли бўлиши керак.
3. Маккаи мукаррамадаги ҳарамнинг ов ҳайвони бўлмаслиги керак.
Баъзи мазҳаб соҳиблари туя каби наҳр қилинадиган ҳайвон бўлмаслигини ҳам шарт қилишган. Лекин ҳанафийлар наздида туяни наҳр қилиш мустаҳаб бўлиб, агар уни забҳ қилинса макруҳ бўлади. ТАСМИЯНИНГ ШАРТЛАРИ Тасмияда тўрт нарса шарт қилинади.
1. Тасмияни сўйувчи айтмоғи. Агар сўйувчи тасмияни айтмай ёнидагилар айтадиган бўлса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди.
2. Сўйилаётган ҳайвонга тасмия айтмоғи. Агар иш бошлаш мақсадида тасмияни айтса ёки етказганига шукр қилиб алҳамдулиллаҳ ёки субҳаналлоҳ, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар десаю ҳайвонни сўйиш тасмиясини айтмаса, ҳалол бўлмайди. тасмия айтишдан мақсад Аллоҳ таолони улуғлашдир. ТАСМИЯ АЙТИШ ВАҚТИ Ихтиёрий сўйишда айни сўяётган вақтда тасмияни айтиш шартдир. Аввал тасмияни айтиб, сўнг бошқа ишга машғул бўлиб, кейин сўйса жоиз бўлмайди. Лекин бошқа иш пичоқни бошқасига алмаштириш, чой ичиш ёки сўйишга тегишли маҳкам ушла, у қил бу қил каби гапириш бўлса оз бўлса, зарари йўқ.
Қўйни сўйиш учун ётқизиб, тасмияни айтса, сўнг бирор инсонга гапирса ёки сув ичса ёки пичоқни ўткирласа ёки бирор луқма таом еса ёки шу каби кўп бўлмаган ишни қилса, айтган тасмияси билан ҳайвон ҳалол бўлади. Кўп гапирса ва сўйишдан бошқа қилган иши кўпайиб кетса уни ейиш макруҳ бўлади. Кам кўпликнинг чегараси йўқ. Балки одатга қаралади. Одамлар кўп гапириб ёки бошқа ишга чалғиб қолдинг дейишса, кўп ҳисобланади. Агар кўп бўлмади десалар кам ҳисобланади.
Савол: Яҳудий ва насороларнинг сўйгани ҳалол бўладими?
Жавоб: Аллоҳ таоло Қуръони каримда аҳли китобларнинг сўйганини ҳалол қилган. Лекин бу ҳукм мутлақ эмас.
1. Улар Аллоҳ таолонинг исминигина тилга олишлари шарт.
2. Ундан бошқа Масиҳ ёки Узайр алайҳимус саломларнинг номларини тилга олмасликлари ҳам шарт.
3. Забҳ ёки наҳр қилишлари шарт. Имкони бўлатуриб тўғри келган жойига пичоқ уриб сўйса ёки бошқа йўл билан ўлдирса жоиз эмас.
4. Улар номигагина яҳудий ва насоро бўлиб, динидан қайтган даҳрий бўлмаслиги шарт.
Яҳудий динидагилар ҳозирда ҳам шариатга мувофқи сўйишади. Яҳудийлар кўпроқ яшайдиган маҳаллаларда ҳалол гўштни топиш мумкин.
Техника ёрдамида сўйилган ҳайвонларда юқоридаги шартлар топилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat