Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусаллас ҳақида

23:26 / 26.02.2016 | eski savollar | 1960

Ассалому алакум! Мeни бир ёши катта бобом, сўраб бeришимни илтимос қилди. У киши табибга борган экан дори сифатида ҳар хил гиёҳлар қўшилган мусаллас бeрипти. Бир кунда бир марта овқатдан олдин бир ош қошиқда ичишини тафсия қилибди. У қонни кўпайтирар экан. Шу мусалласни дори сифатида ичиш жойизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Хамр ҳаромдир. У қайнатилмаган, хом ҳолатдаги узум сувининг бижғиб, кучайиб, кўпирганидир. Шунингдек, тило ҳам. У ҳам узум суви бўлиб, пиширилганда учдан иккисидан ози кетганидир. Иккиси ҳам нажосати ғализадир.
Хамрнинг ҳаромлиги кучлидир ва фақат уни ҳалол санагангина кофир бўлади. Хамр бирор муолажа билан сиркага айлантирилса, бу сирка ҳалол бўлади.
Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.
Хамр ҳаромдир. У қайнатилмаган, хом ҳолатдаги узум сувининг бижғиб, кучайиб, кўпирганидир. Шунингдек, тило ҳам. У ҳам узум суви бўлиб, пиширилганда учдан иккисидан ози кетганидир. Иккиси ҳам нажосати ғализадир.
Яъни хамр ва тило иккиси ҳам енгил нажосат эмас, оғир нажосатдир.
Тило – мусаллас бўлиб, у ҳаром бўлиши учун шакар солинмаган, бижғиб, кучайиб, кўпирган бўлиши шарт.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat