Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғиз намозхон қироати

22:04 / 26.02.2016 | eski savollar | 1315

«…Аммо ошкора қироат қилгани, жамоатга ўхшагани учун афзал» Кифоя китобидан 335-бeт. Яқинда бир биродаримизнинг «Фарз намозларини суннат намозлари каби махфий ўқиса бўладими» дeган саволига маъмурият томонидан «ёлғиз ўқувчи махфий қилгани афзал» дeган маънодаги жавобни бeришибди. Қай бирини қилган афзал ёки ёлғиз ўқувчини ихтиёрига боғлиқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Намозни жаҳрий ёки махфий қилиш жамоатга тегишли. Ёлғиз ўқувчи ихтиёрлидир. «…Аммо ошкора қироат қилгани, жамоатга ўхшагани учун афзал» дейилгани, масждиддан бошқа жойда ўқувчигадир. Масжиддаги жамоатдан кеч қолиб, ёлғиз ўқиётган киши учун эмас. Чунки бунда биринчидан жамоатга бепарволик, иккинчидан ёнидагиларга халақит қилиш бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat