Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози ҳақида

18:54 / 27.07.2016 | Ali | 3333

Ассалому алайкум! Устозлар, мен қаср намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг шарти турар жойдан 90 км узоқда бўлиши ва 3 кунгача уйга қайтмайдиган бўлса, фарз намозларини қисқартириб ўқилар экан. Саволим дам олиш учун тоғларга чиққанда ҳам 90 кмдан узоқда бўлса, уйига 2 кунда қайтиб келса, фарз намозини тўлалигича адо қилинадими? деб савол берган эдим. Сизлар: Уч кун бўлиши шарт эмас. Чиқадиган остонасидан, бориб тушадиган остонасигача ўшанча масофа бўлса мусофир ҳисобланаверади. Борган жойидан то ўз шаҳрининг чегарасига етгунча қаср қилаверади. дея жавоб берипсизлар. Демак Ўзбекистон худудида бўлса ҳам фарз намози қаср қилиб ўқиладими? Аслида сафрда юрган пайтида қаср қилмасдан тўлиқ ўқиш макруҳ эмасми? Жавобингиз учун раҳмат яна шу саволга қайтишимни сабаби, ибодатларимизни қўлдан келганча хато камчиликлардан ҳоли қилишдир.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Мусофир бўлиши учун бошқа мамлакатга бориш шарт эмас. Сафар масофасидан ўтгандан кейин шаръий мусофир ҳисобланаверади. Ўзининг яшаб турган шаҳри ёки қишлоғидан сафар нияти билан чиқса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat