Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм маъноси

22:09 / 18.02.2016 | eski savollar | 2234

Ассалому алайкум! Мен қизимга Зиннурай деб исм қўйгандим, уйдагилар Зайнура деб чақиришади ва ўғлимнинг исмини Муҳаммад Зайниддин қўйганман. Шу исмларнинг маъносини айтиб берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Араб тилида “Зу” калимаси “эга” деган маънони билдиради. “Нур” эса барчага маълум бўлган нурни ифода қилади. Шунга биноан “Зуннур” дегани “Нур эгаси, нурли” деган маъноларни ифода қилади. “Нуройн” нурни иккилиги бўлиб, “Зуннуройн” икки нур эгаси – деган маънодадир. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларига бирин-кетин уйланганлари учун “Зуннуройн” яъни “Икки нур соҳиби” деб аталганлар. “Зайниддин” диннинг зийнати маъносидадир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat