Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ва таҳорат

01:34 / 20.02.2016 | eski savollar | 1855

Ассалому алайкум! Мен “Эр-хотин қўшилса, лекин шаҳват тўкмаса, намозга олгандек таҳорат олинади” деган гапни ўқидим. Шу гап тўғри гапми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا جَلَسَ بَيْنَ شُعَبِهَا الْأَرْبَعِ ثُمَّ جَهَدَهَا فَقَدْ وَجَبَ الْغُسْلُ. وَفِي رِوَايَةٍ: وَإِنْ لَمْ يُنْزِلْ. وَفِي أُخْرَى: وَمَسَّ الْخِتَانُ الْخِتَانَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيُّ.  

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки у (эр) у(хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», дедилар». Бошқа ривоятда: «Агар тўкмаса ҳам», дейилган. Яна бошқа бир ривоятда: «Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», деганлар. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Бу ҳадисда ғуслни вожиб қилувчи сабабларнинг энг асосийси ҳақида сўз юритилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жинсий яқинликни англатувчи сўзни очиқчасига айтмай, пардали тарзда баён қилмоқдалар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
  1. Жинсий яқинликдан кейин ҳам эрга, ҳам хотинга ғусл вожиб бўлади.
  2. Жинсий яқинликда маний тўкилишининг ғусл вожиб бўлишига алоқаси йўқ. Жинсий алоқа бўлдими, маний тушса ҳам, тушмаса ҳам ғусл вожиб бўлаверади. Бу «Агар туширмаса ҳам» деган жумладан билинади.
  3. Ғусл вожиб бўлиши учун эркакнинг хатна қилинадиган жойи аёлнинг хатна қилинадиган жойига тегса бўлди. Иссиқ минтақаларда, хусусан, араб юртларида қизларни ҳам хатна қилиш одати бор. Унда фаржнинг ичидаги бир оз ўсиб турадиган қисми хатна қилинади. Уламоларимиз «Эркакнинг хатна қилинган жойи аёлнинг хатна қилинган жойига тегиши учун эркак аъзосининг бош қисми аёл аъзосига кириши керак», дейдилар. Ана шу ҳолат юзага келганида икковларига ҳам ғусл вожиб бўлади.
  عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: إِنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم عَنِ الرَّجُلِ يُجَامِعُ أَهْلَهُ ثُمَّ يُكْسِلُ هَلْ عَلَيْهِمَا الْغُسْلُ؟ وَعَائِشَةُ جَالِسَةٌ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: إِنِّي لَأَفْعَلُ ذَلِكَ أَنَا وَهَذِهِ ثُمَّ نَغْتَسِلُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.  
  1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир одам аҳлига яқинлик қилиб, маний тўкилмаган киши ҳақида, «Икковларига ғусл вожиб бўладими?», деб сўради. Оиша ўша ерда ўтирган эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен буни манави билан қиламан. Сўнгра ғусл қиламиз», дедилар». Муслим ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жинсий алоқа пайтида маний тўкилмаса ҳам барибир эркакка ҳам, аёлга ҳам ғусл вожиб бўлиши таъкидланмоқда. Сўровчи саволида «икковларига ғусл вожиб бўладими?» деб, ҳам эр, ҳам хотин ҳақида сўрамоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз жавобларида: «Албатта, мен буни манави билан қиламан. Сўнгра ғусл қиламиз», деб, Оиша онамизни кўрсатмоқдалар ва маний тушмаса ҳам эр-хотинга баробар ғусл вожиб бўлишини таъкидламоқдалар. Шундан бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қилган иш эканлигини билиб олмоқдамиз.   وَعَنْهَا قَالَتْ: إِذَا جَاوَزَ الْخِتَانُ الْخِتَانَ فَقَدْ وَجَبَ الْغُسْلُ فَعَلْتُهُ أَنَا وَرَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم فَاغْتَسَلْنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.  
  1. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Хатна қилинган жой хатна қилинган жойдан ўтса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади. Мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилганман ва иккаламиз ғусл қилганмиз». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Оиша онамиз баён қилаётган бу масала ҳам, яъни эркакнинг хатна қилинган жойи аёлнинг хатна қилинган жойига тегса, икковларига ҳам ғусл вожиб бўлиши масаласи ҳам бобнинг биринчи ҳадисида ўтган эди. Аммо бу ҳадисда батафсилроқ баён қилинмоқда. Бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганликлари очиқ-ойдин айтилмоқда. Бу масалада ҳушёр бўлиш зарур. Тўлақонли жинсий яқинлик бўлмади-ку, деб, дангасалик туфайли ғусл қилмай, гуноҳга ботишдан сақланиш лозим.   عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ  رضي الله عنه قَالَ: إِنَّ الْفُتْيَا الَّتِي كَانُوا يُفْتُونَ بِهَا إِنَّ الْمَاءَ مِنَ الْمَاءِ كَانَتْ رُخْصَةً رَخَّصَهَا رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم فِي بَدْءِ الْإِسْلَامِ ثُمَّ أَمَرَ بِالْاِغْتِسَالِ بَعْدُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.  
  1. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сувдан сув (вожиб) бўлади», деб берган фатволари Исломнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берган рухсат эди. Сўнгра кейинроқ ғусл қилмоққа амр қилдилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоят ила жинсий яқинлик қилганда маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўлишига қарши пайдо бўлиши мумкин бўлган бир иштибоҳ кўтарилмоқда. Чунки авваллари «Сувдан сув (вожиб) бўлади» деган фатво кенг тарқалган. Бу маний сувидан ғусл суви вожиб бўлади, деганидир. Яъни, ким маний сувини тўкса, сув ила ғусл қилмоғи вожиб бўлади. Борди‑ю маний тўкилмаса, сув ишлатиб, ғусл қилиш ҳам вожиб бўлмайди, дейилмоқчи. Дарҳақиқат, Исломнинг дастлабки пайтларида маний тушмаса, ғусл қилмасликка Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берганлар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Атабоннинг остонаси олдида тўхтаб, уни чақирдилар. У иштонини судраб, югуриб чиқди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу одамни шошириб қўйдикми?» дедилар. Атабон эса: «Эй Аллоҳнинг Расули, қачонки эр шошилиб, хотинига манийсини туширмаса, унга нима вожиб бўлади?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат сувдан сув (вожиб) бўлади», дедилар. Мана шу гапдан кейинчалик саҳобалар ичида тарқалиб кетган «Сув сувдангина (вожиб) бўлади», деган фатво бериб юборилган. Эҳтимол, умуман, ғусл нималигини билмай юрган одамларга бирданига оғир келмасин, деб, аввал фақат маний тушгандагина ғусл вожиб бўлади, дейилгандир. Кейинчалик эса бу ҳукм насх этилиб (амалдан қолдирилиб), маний тушмаса ҳам ғусл вожиб бўлиши тайин қилинган. Ҳозирги кунимизда ҳам кўпгина китобларда мазкур ҳадис ва фатволар ҳеч қандай изоҳсиз ёки шарҳсиз келтирилганини кўрамиз. Демак, бу нарса амал учун эмас, фақат маълумот учун келтирилган бўлади. Шунинг учун «Фалон китобда келтирилган ҳадисда «Сувдан сув (вожиб) бўлади», дейилган экан. Жинсий яқинлик пайтида маний тушмаса, ғусл вожиб бўлмас экан», дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat