Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

13:38 / 22.02.2016 | eski savollar | 1377

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, китоблардан саволимга жавобни топишга ҳаракат қилдим, бу савол нозик бўлгани учун сизлардан сўрашга қарор қилдим. Қизим ўлганига яқинда 5 ой бўлади. 2 та ўғил 6 ва 8 ёшли набираларим қолди. Куёвим уйланаётган эканлар, айтишларича қизимга қилган барча сеп ва тиллалар куёвимнинг тасарруфида экан. Набираларимга мерос қолиши қандай бўлади? Онасидан уларга меросни неча қисми қолади? Бизга яъни ота-онасига тегишли улушдан набираларим фойдасига воз кечдик. Хўжайиним ҳам воз кечдилар. Кийим кечакларини олиб келдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аёл ўлиб, эр, ота, она, икки ўғил қолдирган бўлса, эр аёлнинг шахсий мулкининг тўртдан бири, ота олтидан бир, она ҳам олтидан бир. Қолгани икки ўғилга бўлади. Шунга биноан масала ўн иккидан бўлади, эрга тўртдан бир яъни бор мулкнинг уч ҳиссаси. Отага олтидан бир яъни ўн иккининг олтидан бири икки бўлади. Онага олтидан бир яъни ўн иккининг олтидан бири икки бўлади. Қолган беш қисм икки ўғилга бўлади. Беш иккига тенг тақсим бўлмаган учун иккини масаланинг асли бўлган ўн иккига кўпайтирамиз. Шунда натижа йгирма тўрт бўлади. Демак қизингизни ҳамма шахсий мулкини қийматини йигирма тўрт бўлак қилинади, ундан олти қисми эрга, тўрт-тўрт саккиз ота-онасига, қолган ўн қисми икки ўғилга бўлади. Сизлар ўз хиссаларингизни олганингиздан кейин уларни набираларингизга ҳадя қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat