Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махфий тутиш

12:48 / 22.05.2017 | Obidxon | 1900

Ассалому алайкум! Маълумки олдинги салафи солиҳлар яхши амалларини иложи борича махфий тутишган. Одамларнинг эътиборига тушишни, мақтовини ёмон кўришган. Мен бир китобда ўқигандимки инсон боласи ўз гуноҳини қандай махфий тутса, яхши амалларини ҳам шундай махфий тутиши керак деган маънода. Шунга амал қилган ҳолда мен ҳам иложи борича яхши амалларни махфий қилишга ҳаракат қилаябман. Мисол учун бирор инсон мендан намоз ўқисизми деб сўраса, мен амалалларни махфий тутиш ниятида, йўқ ўқимайман деб жавоб берсам бўладими? Бу жавобим билан мен ёлғон гапирган бўлиб қолмайманми? Сабаби шуки ён-атрофимдаги одамлар, фолончи унақа экан, фалончи бунақа экан деган мақтовларни эшитгим келмайди. Бу билан амалларга риё, ужуб, кибр каби ёмон иллатлар аралашиши хавфи туғилябди. Мана шу каби иллатларни олдини олиш учун шундай йўл тутиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мисол учун бирор инсон мендан намоз ўқисизми деб сўраса, мен амалалларни махфий тутиш ниятида, йўқ ўқимайман деб жавоб берсангиз ёлғончи бўласиз. Фарз амалларни айтишда зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat