Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайтдан фойдаланувчиларга мурожаат

17:09 / 02.03.2016 | Odiljon65 | 3331

Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт фойдаланувчилари, сизлардан илтимос савияси паст саволлар бериб таҳририят ходимлари ва минглаб сайт фойдаланувчиларни қимматли вақтини зое қилмайлик. Масалан  27.02.2016-куни жавоб берилган “Ширк” ва “Маний” ҳақида ва 28.02.2016-куни жавоб берилган “Таҳорат синиши” ҳақидаги саволларнинг савияси паст ва исломий одоб-ахлоқ қоидаларига зид саволлар. Булар нафақат минглаб инсонларни вақтини зое қилиш, балки ўша саволни берувчининг исломий илм савияси йўқ эканини ва исломий одоб-ахлоқ фазилатлари ҳам йўқ эканини ошкор қилади. Ҳурматли сайт фойдаланувчилари, илтимос китоб ўқийлик, китоб варақлашга тоқати йўқлар савол-жавоблар архивидаги савол-жавобларни ҳеч бўлмаса 3дан 1ини ўқиб, танишиб чиқайлик. Шунда жоҳиллик иллатидан ўзимизни бироз поклаган бўлардик ва савияси паст саволлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетар эди. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat