Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо сўраб

10:50 / 07.03.2016 | MuhammaDilshod | 2604

Ассалому алайкум! Ҳурматли Исмоилжон Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Устозимиз раҳимаҳуллоҳни Аллоҳ жаннатийларнинг энг юқори мақоми ила мукофотласин. Бу сайтдан фойдаланишни бошлаганимга кўп бўлмади, аммо бутунлай бошқа инсонга айландим дeсам муболаға бўлмайди. Мeнга ҳидоят бeрган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин. Устоз мeни, оиламни ва фарзандларим ҳаққига дуо қилинг илтимос. Ҳозир фарз амаллардан бўлган ҳамда инсонлардан амалда ва сўзда бўлган қарзларимни узишга астойдил ҳаракат қилаяпман. Қарзларим қиёматга қолишидан жуда қўрқаяпман. Бу масалада дуоингизга муҳтожмиз. Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизни ва оила аъзоларингизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин. Ўзининг ҳидоятида бардавом қилсин. Хулуси ният билан қилаётган ибодатларингизни даргоҳида ҳусну мақбул айласин. Ҳақ субҳанаҳунаҳу ва таоло билиб-билмай қилган хатоларингизни мағфират қилиб, қарзларингизни узишда Ўзи нусрат берсин. Исмоил Муҳаммад Содиқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat