Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд тарбияси

19:09 / 14.03.2016 | Azizaxon_05 | 1275

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва азиз устозлар. Аввалдан узр сўрайман. Қизим 16 ёшда. Назаримда менга қулоқ солмаётгандай. Намоз ўқийди, Қуръон ўқийди, ҳар хафта илм топширади (янги сура тафсири билан). Лекин колледжи рус бўлгани учунми валлоху аълам кўп ойнага қараб, ўзига оройиш берадиган бўлиб қолди. Мусиқа эшитади, интернетда ўтиради. Кўп ранжиб қоляпман, яъни тушунтиришга ҳаракат қиламан, тақво сақлагин дийман, соддароқ бўлгин, кўзингни ердан олмагин ва ҳоказо. Хуллас бир она қиладиган насиҳатни иложи борича ҳар куни қиламан. «Она, мендан хавотир олманг, яхшиман» дейди, уй юмушларини ҳаммасини аъло бажаради, лекин барии бир мен ўзимни гуноҳкор ҳисоблайман. Ўзимни босишга роса ҳаракат қиламан, лекин барии-бир қаттиқ уришиб ташлайман. Нима қилай? Ранжиб қолсам қизимнинг бахтига таъсир қилмасин деб қўрқаман, Аллоҳдан сабр сўрайман. Балки вақти келиб улғаяр, шунақа ёшдамикин? Катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу нарсани бир сўз билан ифода қилиш мушкул. Қизингизни жеркиб ёки уришиш ўрнига саҳобия оналаримиз ҳаётлари ёзилган китоблар ва “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг “Нубувват хонадони ҳонимлари” жузини олиб ўқитсангиз кўпроқ фойдали бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat