Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо сўраб

19:54 / 14.03.2016 | Madina | 1241

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати», бу сайтни нeча йиллардан бeри кузатаман, билмаганларимга жавоб топаман. Аллоҳ сизларни яна ҳам илмиларингизни зиёда қилсин. Ҳозирда турмуш ўртоғим билан Россиядамиз. Уй олиш ва қарзларимизни узиш мақсасида шу ерларда ишламоқдамиз. Илтимос дуо қилсангизлар. Биз ҳам шу қарзларимиздан қутилиб уй олишлигимизни Аллоҳ осон қалисин ва ҳалол йўлини бeрсин. Раҳмат олдиндан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзи тарафга кўтарилган қўлларни ҳеч қачон қуруқ қайтарган эмас. Қуйидаги оятни ёдлаб олиб, кўп ўқиб юринглар. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 26-27-оятида марҳамат қилади: قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاء وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاء وَتُعِزُّ مَن تَشَاء وَتُذِلُّ مَن تَشَاء بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ۝ تُولِجُ اللَّيْلَ فِي الْنَّهَارِ وَتُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ وَتُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَتُخْرِجُ الَمَيَّتَ مِنَ الْحَيِّ وَتَرْزُقُ مَن تَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ 26. Айтгин: «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси! Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қи¬лурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан.  27. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан». Улкан ва битмас-туганмас ҳақиқатни ичига олган ёлвориш, дилдан чиқиши лозим бўлган дуо! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло борлиқни Ўз тасарруфига олиб, тадбирини қилиб турувчи Зот эканини англаб етилганини баён қилувчи дуо! Аллоҳ таолонинг ибодатга сазовор ягона Зот эканини, бутун борлиқ, мавжудот устида ягона қоим Зот эканини билувчи шахснинг дуоси! Инсонга тааллуқли ишлар бу дунёдаги ишларнинг фақат озгина улуши эканини англаб етган шахснинг дуоси! Бўйсуниш, мадад сўраш фақат Аллоҳнинг Ўзидан бўлиши зарурлигини тушуниб етган шахснинг дуоси! «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси!» Аллоҳ таоло Ўзи ягона, У Зот ибодатга сазоворликда ҳам ягона ва бутун дунёнинг устидан қоим бўлишда ҳам ягона бўлганлигидан келиб чиқиб, «Барча подшоҳликнинг эгаси» бўлишда ҳам ягонадир. Аллоҳ дунё мулкига эгаликда ҳам ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Шунинг учун ҳам: «Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан...» Агар дунёда Аллоҳдан бошқа бирор кимса бирор мулкка молик бўлса, унинг моликлиги қарзга олган одамнинг моликлигига ўхшайди. Ҳақиқий молик бўлган Аллоҳ таоло унга Ўзи ирода қилган ҳикмат бўйича вақтинчалик, арзимаган мулкни бериб қўйган бўлади. Бинобарин, хоҳлаган пайтида ундан мулкни тортиб олаверади. Мулкни вақтинчалик қарзга олган одам ҳақиқий Моликнинг шартига мувофиқ тасарруф қилса, бахт-саодатга эришади. Агар ҳақиқий Моликнинг шартига мувофиқ иш тутмаса, ўзидан кўраверсин. «Хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан». Барча мулкнинг эгаси бўлганидан кейин Ўзи билади-да. Чиқарган ҳукмини суриштирадиган зот йўқ. Нима ҳукмни ирода қилса, ўша ҳукмни чиқаради. «Барча яхшилик Сенинг қўлингда». «Бу яхшиликларни хоҳлаган кишингга берасан, хоҳлаган кишингга бермайсан». «Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан». «Сенинг қудратингнинг чегараси йўқ. Нимани хоҳласанг, шуни қиласан. Айни чоғда, Сен фақат башарнинг ишини эмас, балки ундан бошқа ишларнинг ҳам тадбирини қиласан». Жумладан: «Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан…» Бу фақат Сенинг қўлингдан келади. Ушбу қуръоний васфни эшитган, ўқиган одам қойил қолмасдан иложи йўқ. «Кечани кундузга киритурсан...» Кечада ҳамма ёқ қоронғи бўлиб турганда, аста-секин тонг ёришиб бориши билан кеча худди кундузнинг ичига аста-секин, аста-секин кириб бораётганга ўхшайди. Худди шунингдек, кундуз охирлаб, қуёш бота бошлаганида ҳам кундуз аста-секин, аста-секин кечанинг ичига кириб кетади. Бу ишни фақат Аллоҳнинг Ўзигина қилади. «...ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан…» Тафсирчи уламоларимиз оятнинг бу қисмини: дарахтдан данакни, данакдан дарахтни, товуқдан тухумни, тухумдан товуқни, мўминдан кофирни, кофирдан мўминни чиқариш каби маъноларда тушунтирганлар. Имом Тобарий раҳматуллоҳи алайҳи «Жонсиз нутфадан (спермадан) жонли инсон ва ҳайвонларни чиқариш, жонли инсон ва ҳайвонлардан жонсиз нутфани чиқариш» деган фикрни қувватлаганлар. Лекин умумийроқ ва чуқурроқ тафаккур қилганлар: «Ҳар бир жонли нарсада ўлимга томон ҳаракат бор, тўғрироғи, жуда секинлик билан бўлса ҳам, ўлим унга кириб келади», – дейишади. Тириклик ҳужайраларидан баъзилари ҳар лаҳзада ўлиб туради. Демак, тирик мавжудотнинг бир томонини ўлим емириб боради. Аксинча, бошқа жойда янги ҳужайралар пайдо бўлади. У ерга секин-секин ҳаёт кириб келади. Буни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қила олмайди. «...ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан». «Бу ҳам Сенинг барча мулкнинг ягона эгаси эканингдан». Кўриниб турибдики, бу икки оятда жуда ҳам улкан маънолар ўз аксини топган, ягона Аллоҳнинг фақат Ўзига хос камолот сифатлари жамланган. Шунинг учун ҳам ушбу икки оятни кундалик вирд – вазифа сифатида ўқиб юриш тавсия қилинади. Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг дуо қилса қабул бўлишига сабаб бўладиган исми аъзами «Қулиллоҳумма мааликал мулки...» оятидир», – деганлар», – деб айтганлар. Машҳур ҳадис олимларидан ибн Аби Дунё ривоят қиладиларки, Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зиммамдаги қарздан шикоят қилган эдим, у киши: – Эй Муъоз, қарзинг узилишини хоҳлайсанми? – дедилар. Мен: – Ҳа, – дедим. Шунда у зот: – «Қулиллоҳумма мааликал мулки туътил мулка ман ташааъу ва танзиъул мулка мимман ташааъу, туъиззу ман ташааъу ва тузиллу ман ташааъу биядикал хойру. Иннака ала кулли шайъин қодийр». «Роҳманаддуния вал охира ва роҳиймаҳумаа туътий минҳумаа ман ташааъу иқзи аннии дайни», деб ўқи. Агар ер юзи тўла тилла қарз бўлсанг ҳам, узилади», – дедилар».("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat