Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлим ислом динини қабул қилганига 2 йил бўлди. Саволим шуки, у ота-онаси учун ёки қариндошлари учун намозларида дуо қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Албатта “Аллоҳ уларга ҳам ҳидоят берсин” деб дуо қилиши фарзандлик вазифаси ҳисобланади. Иймон келтиргунларича “Уларни мағфират қил, жаннатинга дохил қил” каби дуоларни қилинмай турилади. Валлоҳу аълам!