Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазҳабдан чиқишнинг ҳукми нима?

00:00 / 18.02.2007 | eski savollar | 4004

Ассаламу алайкум! Менинг бир танишим 2та нарсани менга гапириб қолди. Яъни, танишим мазҳабдан чиқмоқчи. Очигини этганда у болани илми деярлик йўқ(бўлса ҳам жуда оз), лекин ўзидан-ўзи мен мазҳабдан чиқмоқчиман деган фикрни билдирди, сабабини сўраганда, мазҳабда бўлиш нотўғри дегандей гапни айтти. Икинчи қизиқ гапи, жумага борганда, қилинаётган маърузани эшитмасдан, обедланаркан, кейин намоз ўқишга кираркан. Буни сабаби сўралган, маърузалар ёқмас экан. Шулардан келиб чиқиб 2та саволим бор эди.
1). Мазҳабдан чиқиш ҳукни нима? 2). Жумада маъруза (амри-маъруф) тингламасликчи? (амри маъруф эшитиш фарз деган гапни эшитгандим, шу ростми)? 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Мазҳабдан чиққан одам ижтиҳод қилиш даражасида бўлмаса, яъни, оят ва ҳадислардан ўзи ҳукм чиқара оладиган даражада илмли бўлмаса, ўзини ўзи қийнайди. Ибодатини тўғри қилмоқдами йўқми билмайди. Бошқа барча нарсаларда шунга ўхшаша ҳолатга гирифтор бўлади. Жумадаги ёки бошқа маърузаларни эштишни ёқтирмаган одамда ҳам яхшилик бўлмайди. Чунки у яхшиликни ёқтирмаган бўлади. Ўша танишингизга насиҳат қилинг, ўзини ўнгласин. Баъзи бузғинчиларнинг гапига кирмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat