Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозда баъзи сўзларни айтиш

00:00 / 15.09.2008 | eski savollar | 3120
аксирган одамга жавоб қайтариш намозда турган одамнинг намозини бузишини биламан, лекин бир одам намозида аксириб, '' алҳамдулиллаҳ'' деди, яна бири " ягона парвардигорим" каби ўзбекча сўзларни айтгани эшитилди, юқоридаги ҳолатлар ҳам намозни бузадими? саволдаги камчиликлар учун узр, олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мисол учун, намозхон ўзига хурсандчилик ҳақида хабар етганда «алҳамдулиллаҳ» деса, намози бузилади.Мисол учун, намозхон ўзига хурсандчилик ҳақида хабар етганда «алҳамдулиллаҳ» деса, намози бузилади.Намозхон қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорича ўтирмасдан олдин «Аллоҳим! Менга минг динор бергин! Аллоҳим! Менга фалончини хизматчи қилиб бергин!» каби дуоларни қилса намози бузилади. Ташаҳуддан кейин мазкурларга ўхшаш дуо қилган одам ўша нарса ила намоздан чиқади ва намози бузилмайди. Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам эшитадиган даражада кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади. Овоз чиқармай табассум қилса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat